«Жээнбеков 22 йил ёнимизда юрди» — Раиса Атамбаева турмуш ўртоғининг қўлга олинишига изоҳ берди

533
Собиқ президент ва Раиса Атамбаева

Раиса Атамбаев 16-августда турмуш ўртоғи ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олиниши ва унга қарши тергов бўйича мурожаат йўллади. У ҳукуматнинг эрига, оиласига ва сафдошларига нисабатан харакатларини «қувғин қилиш» деб атади.

«Катта ўғли [Алмазбек Атамбаевнинг] Сейитбек ваҳшийларча калтакланган. Уни кунига МХДҚга сўроққа судрашмоқда, гипс билан, хасса таёқда юради. Оиламизнинг яқин қариндошига икки жиноят иши очилди», — деб билдирди Атамбаева.

У ҳукумат оиланинг Қўйтошдаги уйига муҳр босиб кетишини кутишаётганини қўшимча қилди. Шундан кейин собиқ президентнинг бошқа турар жойи қолмайди.

«Ҳозирда Ала-Арчадаги давлат қароргоҳидаги уйимизга муҳр босилган. Унга кира олмай бизга тегишли буюмларни ҳам олиб кета олмаяпмиз. Мен Ала-Арчадаги уй бизнинг маблаққа қурилганини таъкидлагим келади. У тўлиғи билан бизнинг пулга қурилган, шунга қарамай [ҳукумат] шуни қилмоқда», — деб айтди собиқ президентнинг рафиқаси.

Унинг айтишича, Атамбаевларнинг банк ҳисоби ҳам қамоққа олинган. Ҳисобда «яшаб туриш учун озроқ пул» бўлган.

«Давлат раҳбарига [Сооронбай Жээнбековга] мурожаат қилгим келади. У 22 йил ёнимизда,  Алмазбек Шаршенович билан юрди. Оиласи билан ҳам уйимизга келган, илиқ сўзларни айтган, дўстлик ҳақида айтган. Аммо ҳозир бунинг бари оёқ остига олинаёганини тушуниб турибман», — деб билдирди Атамбаева.

У президентни «халқнинг олдида қандай бўлиб кўринишини» ўйланишга чақирди.

«Биз аввалги бошқарувчилар рақибларининг рафиқаларининг қувғинга олмаганини яхши биламиз. Уларнинг фарзандларини, оиласини ҳам қувғин қилишмаган. Чунки бу уларнинг ғурурига ярашмаган», — деди у.

Собиқ президентга қарши бир неча айб қўйилган, уларнинг ичида «оммавий тартибсизликларни уюштириш», «одам ўлдиришга ҳужум уюштириш», «одамларни гаровга олишни уюштириш» ва бошқалар бор.  У 8-августда икки кун давом этган қаттиқ қаршиликдан кейин ҳукуматга таслим бўлган.