Суд Атамбаевни қамоқда қолдирди. Қарор МХДҚнинг биносида ёпиқ турда қабул қилинган

432

Собиқ президентнинг адвокатлари Атамбаевнинг эҳтиёт чорасидан шикоят қилиш шаҳар судига мурожаат қилишган. Аввалроқ туман суди Атамбаевни МХДҚнинг ТИЗОсида 26-августгача қолдириш қарорини чиқарган.

Йиғинда  шаҳар судининг биносидан Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига ўтказишган. Натижада комиссия Атамбаевнинг  26-августга қадар қамоқда қолдирилишини ўзгаришсиз қолдирди.

Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев суд мажлисининг МХДҚга жилдирилишини «очиқ-ойдинликнинг принципларини жиддий бузиш» деб атади.

«Қирғиз халқининг собиқ президентига нисбатан амалга оширилаётган қонунсизликни элдан яшириб бўлмайди», — деб ёзган у фейсбук саҳифасида.

Атамбаевнинг фарзанди Кадир «суд мажлисини МХДҚнинг биносида ёпиқ эшик ортида ўтказиш» — бу қўрқоқликнинг ва икки юзлиликнинг навбатдаги белгиси эканини билдирди.

«Эҳтиёт чораси шаҳар судида қаралиши керак эди. Охирги дақиқаларда қарорни ўзгартириб, МХДҚда ўтказадиган бўлишди. Менимча ёпиқ жойда, тўрт деворнинг ичида истаган қарорни чиқариб қўяверса бўлади деган мақсадда қилинмоқда. Шу сабабдан бугун ижобий ҳукм бўлишига ҳам ишонмаймиз», — деб билдирди собиқ президентнинг фарзанди.

Атамбаев уйи 7-8-августда штурмга олингандан кейин қўлга олинган. Штурм вақтида бир спецназ халок бўлиб, 170 киши жабрланган.

Собиқ президентга қарши бир неча айб қўйилган, уларнинг ичида «оммавий тартибсизликларни уюштириш», «одам ўлдиришга ҳужум уюштириш», «одамларни гаровга олишни уюштириш» ва бошқалар бор.