Раиса Атамбаева: Менга қарши «жиноят ишлари очилмоқда»

464

Собиқ президентнинг рафиқаси Раиса Атамбаева 16-августда ўзига қарши «жиноят ишлари қўзғалаётганини» айтиб чиқди. У бу ҳақда турмуш ўртоғи ва мамлакатнинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевга нисбатан эҳтиёт чораси кўрилаётган МХДҚнинг биносида айтди.

«Мен судларнинг ишига ҳеч қачон аралашмаганман. Сиёсат  — қўлнинг кири эканини билганман, шу сабабдан ҳеч қачон аралашишга харакат қилмаганман. Ҳозирда нима бўлаётганини, жиноят ишлари очилаётганини, қайси суд қаерда жойлашганини ҳам билмайман ва бирорта ҳам судьяни танимайман», — деб билдирди Атамбаева.

Атамбаевнинг даврида суд тизимининг собиқ куратори бўлган Манас Арабаев 3-июлда собиқ президентнинг рафиқасига қарши кўрсатма берган. Арабаев уни судларга босим кўрсатган деб айблаган.

Арабаевнинг айтишича, 2016 йили «БЛС» қурулиш фирмасининг иши бўйича суд текширувлари сабабли Раиса Атамбаева «қатъий тарзда», «бир неча марта» учрашиш ҳақида айтган. Шунингдек у собиқ биринчи хонимнинг қариндошлари тарафидан таҳдидлар олганини билдирган. 6-июлда Арабаев уй қамоғига чиқарилган.

Собиқ президентга қарши бир неча айб қўйилган, уларнинг ичида «оммавий тартибсизликларни уюштириш», «одам ўлдиришга хужум уюштириш», «одамларни гаровга олишни уюштириш» ва бошқалар бор. У 8-августда икки кунга чўзилган қаттиқ қаршилик кўрсатишдан кейин ҳукуматга таслим бўлган.