Раиса Атамбаева ва ўғли Кадир МХДҚнинг биносига 16-август куни эрта билан келишган. У ерда суд коллегияси Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқмоқда.
Атамбаевнинг ўғли Кадир отасига нисбатан эҳтиёт чорани МХДҚнинг биносида қабул қилинишини «қўрқоқлик ва икки юзлиликнинг навбатдаги белгиси» деб атади. Уни ҳам, онасини ҳам йиғинга киргизишгани йўқ.
«Эҳтиёт чораси шаҳар судида қаралиши керак эди. Охирги дақиқаларда қарорни ўзгартириб, МХДҚда ўтказадиган бўлишди. Менимча ёпиқ жойда, тўрт деворнинг ичида истаган қарорни чиқариб қўяверса бўлади деган мақсадда қилинмоқда. Шу сабабдан бугун ижобий ҳукм бўлишига ҳам ишонмаймиз», — деб билдирди собиқ президентнинг фарзанди.
У кўчма йиғиндан ижобий натижа кутмаганига қарамай бари бир отаси билан учрашишга умид қилишини айтди.
Раиса Атамбаева судларга босим қилиш бўйича айбларга доир изоҳ беришдан бош тортди. Бунга қадар унга қарши суд ислоҳотига аввал жавобгар бўлган Манас Арабаев айб қўйган эди.
Собиқ президентга қарши бир неча айб қўйилган, уларнинг ичида «оммавий тартибсизликларни уюштириш», «одам ўлдиришга ҳужум уюштириш», «одамларни гаровга олишни уюштириш» ва бошқалар бор.