МХДҚ Суриядаги қирғизистонликларни қайтариб келиш бўйича тадбирларни олиб бормоқда

549

МХДҚнинг матбуот хизмати билдиришича, Сурия ва Ироқнинг уруш ҳудудларида юрган қирғизистонликларни қайтариш бўйича ишларнинг иккинчи босқичи юризилмоқда.

«Ҳозирги вақтда террор харакатларига қатнашганларнинг фуқаролигини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. У ерда кўпининг фарзандлари бор бўлгани учун ватанга қайтариб келиш учун ота-оналарининг розилиги керак, аммо отаси ёки онаси махсус текширув тадбирлари тугагунга қадар Сурия –Ироқ ҳудудида қолиши шарт», — деб айтилади МХДҚнинг хабарида.

Махсус хизмат агар ота-оналарнинг  террористик ишларга алоқаси аниқланса, у ҳолда улар ота-оналик ҳуқуқидан ажратилишини эслатди.

Бироқ ватанига қайтарилган қирғизистонликлар қонун талабига кўра,  реабилитациядан ўтиб, жавобгарликлари аниқланади.

Қирғизистонликларни юртига қайтариш масаласи президент Сооронбай Жээнбековнинг шахсий назоратида.

Ҳукумат 5-августда қирғизистонликларнинг болаларини ватанига қайтариш ишини олиб борувчи ишчи гуруҳни Яқин Шарққа жўнатиш қарорини қабул қилган.

Аввалроқ эса фаол Кубаничбек Токтосунов бош бўлган қирғизистонликларнинг гуруҳи Сурия ва Ироқдан ўз ҳисобидан 150 она-болани Қирғизистонга қайтариб келишга ва уларни реабилитациялашга тайёр эканини билдирган.