Суд Аида Саляновани тергов билан ҳамкорлик қилиши учун уй қамоғига чиқарди

507

Биринчи май туман суди 15 августда собиқ бош прокурор Аида Саляновани уй қамоғига чиқарди. Суднинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, собиқ бош прокурор тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган.

«Салянова тергов билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Шу сабабли қамоққа олиш эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўтказиш шаклига ўзгартирилди», — деб айтилади маълумотда.

Аввалроқ адвокат Рабига Садикова «Спутник»ка суд ҳукмидан сўнг  Салянова ИИВнинг Тергов бошқармасига кўрсатма бериш учун кетган.

Собиқ бош прокурор Аида Саляновани Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан 5-июнда ТИЗО-1га киргизилган. Уни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича қамоққа олишган. Салянова унга қўйилган айбларга рози эмаслигини айтиб келган.

Батукаевнинг бўшатилиши бўйича 18 кишига жиноят иши қўзғалган. Улар аввалги ва ҳозирги амалдорлар. Шунингдек 8-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳам коррупцияда айбланиб қўлга олинган.

Собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов Атамбаевга қарши кўрсатма бергандан кейин уй қамоғига чиқарилган.

Батукаевнинг бўшатилиши

Норин шаҳар суди криминал авторитет азиз Батукаевни «жиддий қон лейкози» ташҳиси сабаб 2013 йили қамоқдан бўшатган. Кейинчалик тиббий хулоса сохта бўлиб чиққан. Аммо ўша вақтда Батукаев ўлкадан чиқиш кетишга улгурган.

Батукаев Қирғизистонда бир қатор моддалар, жумладан «оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш» бўйича 16 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Қирғизистон ҳукумати Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича текширувни 2019 йилнинг баҳорида қайта бошлаган.