Абилгазиев лицензияни ноқонуий узайтиришда айбланган «Кичи-Чаарат» олтин ишлаб чиқариш фабрикасининг очилишига қатнашди

508
Мухаммедкалий Абилгазиев фабриканинг очилишида. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 15-августда Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги «Кичи-Чаарат» фабрикасини ишга киргизиш тадбирига қатнашди.

«Ҳудудларда йирик саноат объектларининг очилиши олис туманларни ижтимоий –иқтисодий ривожига катта хисса қўшади. Миллий иқтисодни мустаҳкамлашга ёрдам беради», — деб билдирди ҳукумат раҳбари табрик сўзида.

Абилгазиевнинг айтишича, сармоядорлар олтин ишхонасини қуриш учун 220 млн доллар сарфлаган.

2018 йилнинг мартида Бош прокуратура «Кичи-Чаарат» компаниясининг лицензияси 13 йилдан бери ноқонуний узайтириб келинганини билдириб жиноят ишини қўзғаган. Шунингдек, «Кичи-Чаарат» Чакмак-Су сойидан ўзбошимчалик билан шағал қазигани аниқланиб, давлатга 170 млн сомга яқин зиён етказган.

2019 йилнинг майида компанияга доҳил яна бир жанжал чиққан, унда маҳаллий турғунлар ширкат фаолиятига қарши чиқишган. Улар ҳудуд ҳукумати инвесторларнинг ҳомийлигидан номувофиқ фойдаланиб келган, конда олтин ноқонуний қазилмоқда, чиқинди омборхоналари эса ҳавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Олтин заҳираси бўйича Чотқол тумани олдинги ўринларда туриши айтиб келинади. Ҳудудда олтинг ишлаб чиқариш бўйича лицензияларга ўнлаган компаниялар эгалик қилади. Буларнинг қаторига кирган Хитойнинг «Кичи-Чаарат» компанияси Куру-Тегерек конини ишлатишга лицензияни 2003 йили олган. У ерда 98 тонна олтин кони бор деб ҳисобланади.