«Кербен» аэропорти таъмирланди, у 15 йил ишламай турган  

27
Таъмирланган "Кербен" аэропорти. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Ҳукумат Жалолобод вилоятининг Кербен шаҳридаги аэропортни 10 млн сомга таъмирдан чиқарди.

«Аэропортнинг учиб-қўниш майдони ва авиабекати таъмирдан чиқарилди. Аэропорт Фуқаровий авиация агентлиги авиакомпанияни тасдиқлагандан кейин ишлайди», — деб билдирди «Манас» аэропортининг матбуот котиби Алия Курбанова.

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев таъмирланган аэропртни 15-августда бориб кўрди. У аэропорт ишининг тикланиши ўлкадаги туризмнинг ривожланишига таъсир қилади деган фикрда.

«Ҳозирда бизнинг фуқароларимиз манзилига самолёт билан етишни афзал билади. Чунки улар тез ва қулай етади», – деди Абылгазиев.

Аэропорт хизматидан Олабуқа, Чотқол туманларининг аҳолиси, Тошкўмир ҳамда Ўзбекистоннинг Наманган шаҳарларининг турғунлари ҳам фойдаланиши кутилмоқда.

«Кербен» аэропорти 1979 йили қурилган. Ўшанда Кербен — Ўш ва Кербен — Бишкек рейслари ишлаган. 2004 йили йўловчиларнинг йўқлиги сабаб аэропорт ёпилиб қолган эди.