«Апрел»нинг мулкини қамоққа олиш Қирғизистонда сўз эркинлигини чекламайди — ТИВ

467
Сурат: «Апрель»

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги «Апрель» телеканалининг ўчирилишига изоҳ бериб, ўлкада  «сўз эркинлигига чеклов» йўқ эканини билдирди. Муассаса Қирғизистон ҳукуматини «Апрель» телеканалининг мулкини ҳибсдан чиқаришга ундаган ОАВ эркинлиги масаласи бўйича ЕҲҲТнинг раиси Арлен Дезирнинг ҳавотирига шундай реакция қилди.

«Эркинлик ва ОАВдаги ҳур турлилик оғир вазиятларда ҳам сақланиши керак», — деб келтирилади раиснинг сўзларини ЕХҲТнинг  расмий сайтида.

ТИВнинг маълумотига кўра, суд органлари телеканалнинг «оғир жиноятларда» шубҳаланалиётган эгаси собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мулкини қамоққа олишган.

Муассасадан қамоққа олиш таҳририят сиёсатига, телеканалнинг контентига ёки унинг ҳукуматга нисбатан позициясига боғлиқ эмаслигини билдиришди.

«“Апрель” телеканали ишга киргандан бери, муҳолиф йўналишига қарамай қандайдир бир босимга ёки чекловларга учрамаган. Сўз эркинлиги билан эфирга чиқиш эркинлигига ҳеч қандай чеклов йўқ», — деб айтилади ТИВнинг баёнотида.

Муассасадан Қирғизистон «демократия принципларигаа мустаҳкам амал қилишини» кўрсатаётгани қўшимча қилинди.