Ҳуқуқ тартибот органларидан «Клооп»га билдиришилишича, 18-июлда собиқ вице-премьер-министр Шамил Атахановни сўроқ бошланиши арафасида ИИВнинг биносидан тез ёрдам олиб кетган.
Аммо Kaktus Media нашрининг маълумоти бўйича, терговчи Атахановга тез ёрдамни сўроқ вақтида чақирган.
Атаханов шу йилнинг май ойида криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш ишининг қайта бошланишидан кейин қўлга олинган. Ҳукумат Батукаевнинг бўшатилиш ишини 2019 йилнинг баҳорида қайта бошлаган.
Жиноят иши қайта бошлангандан кейин милиция бу иш бўйича ҳукм чиқарган судьяни, врачларни ва прокурорни қўлга олган.
Батукаевнинг иши Атамбаевни жавобгарликка тортиш учун сабаблардан бири бўлиб қолиши мумкин. Тергов давомида унинг рақиби президент Сооронбай Жээнбеков экс-президентларни даҳлсизликдан ажратиб, жиноят ишига тортиш имконини берувчи қонунга қўл қўйган. Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик бир ярим йилдан ортиқ вақтдан бери чўзилиб келмоқда.