ИИВ Атамбаевни учинчи марта терговга чақирди

484
Алмазбек Атамбаев ўзининг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида. Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE / RL

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 18-июлда учинчи марта ИИВга терговга чақирилди. Атамбаев терговга 19-июлда келиши керак.

Чақирув қоғози унинг Қўй-Тошдаги уйига етказилди. У ерда Атамбаевнинг тарафдорлари бир неча ҳафтадан бери навбатда туришибди.

Бу ИИВдан унга келган учинчи ҳужжат ва бу бўйича собиқ президент Тергов хизматига сўроққа келишга мажбур. Аввалги икки чақирув қоғозини Атамбаев эътиборга олмаган ва уларни «ҳуқуқий тартибсизлик» деб атаган.

«Йўқ деганда мамлакатдаги бир киши қонунсизликка қандай қарши туриш кераклигини кўрсатиши керак. Бундай тартибсизликни кимдир тўхтатиши керак», — деб бунгача билдирган собиқ президент журналистлар билан учрашув вақтида.

Атамбаевнинг юристи Сергей Слесарёв ИИВ собиқ президентга тергов қоғозини юбориш билан «қонунни бузмоқда» деб билдирган.

Парламент Атамбаевни собиқ президент мақомидан ва даҳлсизликдан жавобгарликка тортиш учун ажратган. Бу қарордан кейин собиқ президент ИИВга терговга чақирилган.

Депутатлар Атамбаевни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиши, ерларни ноқонуний эгаллаб олиш ҳамда Бишкек ИЭМига кўмир етказган компанияларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда айбланган. Бунинг бари Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг тортишуви ортидан бўлмоқда.