Бишкек шаҳар суди фейсбукдаги комментарийси учун айбланган ўқитувчини оқлади

449
Темир Болотбек. Сурат: «Кактус» нашри

Бишкек шаҳар суди қурулиш ва архитектура университетининг ўқитувчиси Темир Болотбекни «миллатлараро низони қўзитиш» иши бўйича оқлади.

Болотбекнинг адвокати Жиргал Бабаев суд ўқитувчининг 2018 йили журналист Дина Маслованинг постига қолдирган изоҳида жиноят белгиларининг топмаганини «Азаттык»қа билдирди.

Ўзининг изоҳида Болотбек шундай ёзган: «Сассиқ, қолоқ ва совок! Архитектура? Эски қурулишни архитектура деб атаганлар архитектурани тушунишмайди».

Кейинги изоҳида Болотбек «Совокни яхши кўрганлар нима учун сизлар "рашка"га қайсидир бир Сибирга,  кетиб қўяқолмайсизлар, у ерда қулсимон, қашшоқлар кўп» деб қўшимча қилган.

Бу билдирувлардан кейин МҲДҚ Болотбекка қарши «миллатлараро низо қўзиш» бўйича жиноят ишини қўзғаган. Аммо ўқитувчи унга қўйилган айбларга рози бўлмаган.

«Қўшиламан, мен этикани буздим, бироқ у ерда ҳеч қандай чақириқ йўқ, миллат ёки конфессия бўйича гап йўқ. Бундай ҳеч нарса йўқ, гап фақатгина ички сиёсий "совок" гуруҳи ҳақида бўлмоқда», — деб айтиб берган у «Клооп»га.

Лекин ўша йилнинг май ойида Бишкекнинг Биринчи май туман суди ўқитувчини оқлаган. Аммо прокуратура Бишкек шаҳар судига 16-майда аппеляцион шикоят йўллаган.