«Куч билан қўлга олишга буйруқ берилган». Атамбаев ИИВга терговга учинчи марта ҳам келгани йўқ

528
Алмазбек Атамбаев. Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE / RL

Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбаев ИИВнинг сўроғига учинчи марта ҳам келгани йўқ. Тергов 19-июлга белгиланган эди.

Собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесарёв билдиришича, Атамбаевнинг даҳлсизлик мақоми хали ҳам бор, шу сабабдан уни терговга чақиришга милициянинг ҳуқуқи йўқ.

18-июль куни кечда Атамбаевнинг маслаҳатчиси ва ҚСДПнинг етакчи ўринбосари Кундуз Жолдубаева ишончли манбаларга таяниб собиқ президентни «куч билан қўлга олишга буйруқ берилгани»ҳақида хабар қилган.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматидан Жолдубаеванинг билдируви бўйича «Клооп»нинг журналистига изоҳ беришдан бош тортишди.

«Спутник» нашри ИИВнинг матбуот хизматига таяниб Жолдубаеванинг маълумоти— ёлғон бўлганини ёзган.

Парламент Атамбаевни собиқ президент мақомидан ва даҳлсизликдан жавобгарликка тортиш учун ажратган. Бу қарордан кейин аввалги президент ИИВга терговга чақирила бошлаган.

Депутатлар Атамбаевни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишига, ерларга ноқонуний эгалик қилишда ва Бишкек ИЭМига кўмир етказиўда компаниялар манфаатини олдига қўйишда айблашган. Бунинг бари Атамбаев ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тортишув асносида бўлмоқда.