Энди «болага суюнчи» тўловини икки кунда олса бўлади

480

Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг матбуот котиби Кимбат Кадиралиева энди бола туғилганлиги учун бир марта берилувчи 4 минг сомлик тўловни икки кун ичида олса бўлишини «Азаттык»қа айтиб берди.

Энди ота-оналарга банкдаги махсус ҳисоб, яшаш еридан маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни тўплаш керак бўлмайди. Аввал бола туғилганлиги учун суюнчи пулини олиш жараёни бир неча ҳафтага чўзилиб кетар эди.

Кадиралиева билдиришича, тўловларнинг тезлатилиш имконияти давлат органлари ўртасидаги маълумот алмашишни автоматизациясининг ортидан бўлди.

«ДРХдан бизнинг базага маълумот келиб тушганда, туман бошқармаликлар харажатларни банкка ўтказишади, банк эса СМС орқали ариза эгасига билдиради, у ўз навбатида паспорт билан келиб, маблағларни олади», — деб тушунтирди у.

Чақалоқ туғилгани учун суюнчи тўлаб бериш ҳақидаги қонун 2018 йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирган.