Текебаевнинг умуртқасига операция қилинади

484

Бишкекдаги Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтининг директори Сабирбек Жумабеков «Азаттык»қа маълум қилишича, судланган сиёсатчи Омурбек Текебаевга грижа сабаб операция керак бўлади.

«Аввал белидан операция бўлган экан. У ерда яна икки грижа чиқиб, умртқалари ҳам бўшаб қолган. Операция қилайлик десак юрагида ҳам муаммо бор экан», — деди Жумабеков.

У Текебаевни кардиологлар кўраётганини, шундан кейин амалиёт қилинишини қўшимчалади.

Омурбек Текебаев «Коррупция» моддаси бўйича 8 йилга озодликдан ажратилган, аммо амнистия сабабли жазо ўташ муддати 4,5 йилга қисқарган. Сиёсатчи жазо ўтаётган вақт давомида касалхонага даволаниш учун бир неча марта ёқизилган.

Қирғизистоннинг Олий суди Текебаевнинг ишидаги янги вазиятлар пайдо бўлгани сабаб унинг ишини 21-августда қайта қарайди. Унинг оқловчилари россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг ёлғон кўрсатмалари бўйича билдирувларидан кейин Текебаевнинг ишини қайта кўрилишини талаб қилишган. Маевскийнинг кўрсатмалари муҳолифатчига қарши қўзғалган жиноят ишига асос бўлган.

Текебаев айбини тан олмаган ва ўз ишини «сиёсий» деб атаган.