«У жазосини анча аввал ўтаб бўлган». Атамбаев Текебаевнинг ишини қайта кўрилишига изоҳ берди

425

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 16-июлда «Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаевнинг ишини қайта кўрилишига изоҳ берди. Олий суд ишни қайта кўриш бўйича биринчи йиғинни 21-августга тайинлаган.

Атамбаев президент бўлиб турганда муҳолифатчи Текебаев миллион доллар пора олганликда айбдор деб топилган. Бу қарорни суднинг барча инстанциялари қўллашган.

«[Пора олиш бўйича] факт бўлган, исботландими ёки йўқми, мен Текебаевнинг жиноят иши бўйича мураккаб масалага чидаб беришим керак эди. Чунки парламентда Текебаев кабилар жуда керак эканлиги кўриниб турибди. Суд бўйича факт исботланган. Аммо у жазосини аллақачон ўтаб бўлган», — деб билдирди Атамбаев.

У шунингдек қонуннинг бажарилишини доимо талаб қилганлиги унинг хатоларидан бири эканини айтган.

«Балки, қонунга қарамай, баъзан имтиёз билан талаб қилиши керак эди. Уни бугун қандайдир бир…  У узурпатор Атамбаевнинг даврига қараганда, Сооранбайнинг вақтида икки ҳисса кўп ўтиради», — деб айтган собиқ президент.

Текебаевнинг иши

2017 йили судларнинг барча инстанциялари Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш бўйича айбдор деб топишган. Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов эҳтимол воситачи бўлган.

Натижада сиёсатчилар мулкларини конфискациялаш билан 8 йилга судланган, аммо амнистия сабабли жазо муддати 5,5 йилгача қисқартирилган. Чотонов ҳам, Текебаев ҳам ўзларига қўйилган айбларни тан олмай, ишни «сиёсий» деб аташган.

Текебаев 2017 йили февралда ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб юрган вақтда қамоққа олинган. Сиёсатчи Атамбаевнинг ташаббусларига фаол қаршилик қилиб турган — у ва унинг «Ата Мекен» партияси 2016 йилнинг охирида қабул қилинган Конституция тузатишларига қарши бўлишган.

Шунингдек Текебаев Атамбаев ўлканинг президенти бўлгандан кейин ҚСДПдан чиқамаганидан, унга қарши импичмент процедурасини бошлашни таклиф қилган.

Текебаевнинг юристлари ва тарафдорлари унинг ишини қайта кўриб чиқиш илтимоси билан бир неча бор Бош прокуратура ва Олий судга мурожаат қилишган.

2019 йилнинг июнь ойида Олий суд Текебаевнинг ишини қайта кўришга қарор қилгани маълум бўлган. Бунга унинг коррупцияда айбланишини инкор қилувчи янги вазиятлар пайдо бўлгани сабаб бўлган.