Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) матбуот хизмати 15-июлда билдиришича, Ҳавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Бусурманкул Табалдиев қидирувга берилди. Тергов уни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиш иши бўйича қидирмоқда
24.kg нашрининг маълумоти бўйича, Табалдиев ҳукумат Батукаевни бўшатиш бўйича алоқадор амалдорлар ва шифокорларни қўлга ола бошлаганда Қирғизистондан чиқиб кетган.
У 2011-2013 йиллари Қирғизистоннинг Мудофаа кенгашини, бундан ташқари МҲДҚни бошқариб турган. Шунингдек у 2015-2016 йиллари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлган, унгача қулатилган президент Қурманбек Бакиевнинг девонида ишлаган.
Батукаевнинг бўшатилиши
Норин шаҳар суди криминал авторитет Азиз Батукаевни 2013 йили «жиддий лейкоз» ташҳиси сабаб қамоқдан бўшатган. Кейинчалик тиббий справка сохта экани аниқланган. Аммо ўша вақтда Батукаев ўлкадан чиқиб кетишга улгурган.
Батукаев бир қатор моддалар, жумладан оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш бўйича 16 йилу 8 ойга озодликдан ажратилган.
Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича текширувни 2019 йили қайта бошлаган. Бу иш бўйича шифокорлар, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева, собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов ҳамда собиқ бош прокурор Аида Салянова қўлга олинган. Сагинбаева ҳамда Атаханов уй қамоғига чиқарилган.
Батукаевни бўшатиш айби Алмазбек Атамбаевни экс-президент мақомидан ва даҳлсизликдан ажратишга туртки бўлган.