Мактаб аттестларидаги хатолар сабабли «Учкун»нинг тўрт ходими ишдан бўшатилди

483

«Учкун» босмахонасининг директори Даир Кенекеев босмахона аттестатларни «окончил среднюю реднюю школу» деган хато ёзув билан чоп эттирганини тан олди. У буни «одам фактори» деб атади.

«Бундай хато ёзилган аттестларнинг сони фақатгина 24та, уларнинг бари Норин вилоятидаги Туз қишлоғининг мактаб ўқувчиларига берилган. Ҳар бир ҳужжат маориф вазирлиги билан келишилади, у “среднюю реднюю” деб ёзмаслиги керак. Бу бизнинг хато ва буни тан оламиз», — деб айтиб берди директор «Азаттык»қа.

Бундан ташқари, хато билан чоп этилган аттестатларнинг 24 нусхаси учун ҳужжатларнинг шахсийлаштириш бўлимининг раҳбари ишдан олинган. Кенекеев билдиришича, барча 24 ҳужжат унинг ҳисобидан қайта босилган.

У «жөнүндөгү» деган сўздаги «Н» харфини «Ң» деб алмаштириб ёзилган хатони босмахона қилмаганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, «Ң» харфи ёзилган аттестатлар маориф вазирлиги билан мақуллашилган.

Шунга қарамай босмахонанинг уч корректори ишдан бўшатилган. Яна уч ходим ишнинг ички регламентини бузгани учун жазоланган.

«“н” харфи бўйича эса бугунги кунда бирорта ҳам ота-она, ўқитувчилар “н” харфида хато кетибди деб бизга мурожаат қилгани йўқ. Агар мурожаат тушса алмаштириб берамиз. Ҳозирги вақтда бизда бехато беш минг бланка бор. Агар 61 минг нусхани алмшатириш бўйича гап бўлса, у ҳолда бу масала маориф вазирлиги билан биргаликда хал қилинади», — деб билдирди Кенекеев.

Аммо маориф вазири Гулмира Кудайбердиева бунга қадар «Учкун» хатога йўл қўйилган аттестатларни ўз ҳисобидан алмаштириб беришини ваъда қилган деб билдирган.

Аввалроқ финпол мактаб аттестатларидаги  «Ң» хато ёзилган ҳужжатлар сабаб «Тижорий ташкилотларда ваколатларни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича судгача текширув ишини бошлаган.