ШҲТ саммити: Кўча кўрсаткичларидаги хатолар учун «Бишкек бош архитектура»сининг ходимлари ҳайфсан олишди

555
Сурат: «АКИпресс» нашри

«Бишкек бош архитектура» ишхонасининг раҳбари Асхат Тулебердиев ШҲТ саммитига атаб ўрнатилган кўрсаткичлардаги хатолар учун тартибга чақириш чораси бўйича буйруққа қўл қўйди. Саммит Бишкекда 13-14-июнь кунлари бўлиб ўтган.

Муассаса раҳбарининг ўринбосари ва ташқи реклама бўлимининг мутахассиси табличкалардаги хатолар учун ҳайфсан олди. Кўча аталишлари ёзилган табличкаларда Ёш гвардия бульваринниг инглизча транслитерациясини MOLODAYA дейиш ўрнига MOLODOI GVARDIA boulevard деб хато ёзишган.

Шунингдек ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жибек-Жолу проспектини табличканинг инглизча транслитерациясидан ҳам хато топишган — Jibek Jolu avenue деб ёзиш ўрнига Hibek Jolu avenu деб ёзишган.