Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) айрим халқаро йўллардаги харакатланиш тезлигини 110 км/соатга қадар оширишни таклиф қилди. Ҳозир ҳайдовчилар трассаларда 90 км/соат тезлик билан ҳайдай олишади.
Муассаса рухсат берилган тезликни 20 километрга қадар ошириш йўлларнинг «ўтказиш қувватини яхшилашга» ёрдам беради деб ҳисоблайди.
ИИВнинг фикрича, агар йўллар автомобилнинг ҳавфсиз харакатланиши мумкин бўлса, у ҳолда тезликни ортиришга рухсат берса бўлади.
«Охирги йиллари республикада халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллари таъмирланган, йўлларнинг айрим участкаларида алоҳида йўл тўсиқлари қўйилган, қарама-қарши харакат майдонга чиқишларнинг сони қисқарди», — деб асослайди ўз таклифини ИИВ.
Бундан ташқари, ИИВ ўлкага ҳавфсизликнинг замонавий талабларига жавоб берувчи янги автомобиллар киргизилмоқда деб ҳисоблайди.
Таклиф қилинаётган тузатувлар ишга кириши учун премьер-министр уни мақуллаши керак. Ҳозирча тузатишлар жамоатчилик муҳокамасида.