Бир ярим йил ичида 100дан ортиқ судья жавобгарликка тортилиб, олти нафаригина ишдан бўшатилган

445

Қирғизистоннинг Судлар кенгаши маълум қилишича, уларнинг тартиб комиссиясига 2017 йилнинг октябридан 2018 йилнинг июнь ойигача судьяларнинг устидан икки мингдан ортиқ шикоят келиб тушган.

Хизмат текшируви натижалари бўйича, 159 судьягина тартиб жавобгарлигига тортилган. Уларнинг олти нафари хизматидан бўшатилган, 11 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 31ига танқидий фикр айтилган ҳамда 103 судья огоҳлантириш олган.

Шунингдек кенгашнинг аъзолари 8 судьяни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилигини берган.

Тартиб комиссияси судьяларга қарши 1,5 минг шикоятни қарамай ортга жўнатган. Бу арзланувчилар ўз мурожаатларини нотўғри тузганлигига боғлиқ бўлган.

«Фуқаролар асосан суд актларини [кўриш илтимоси билан] мурожаат қилишади. Аммо тартиб комитетининг актларини кўриб чиқишга ҳуқуқи йўқ. Шу сабабдан комитетнинг компетенциясига кирмаган аризалар қайтарилади», — деб тушунтирди Судлар кенгашининг матбуот хизмати ходими.

Президент Сооронбай Жээнбеков иккинчи йилдирки судьяларни танқид қилмоқда. 2018 йили президент аксарият судлар процессларни «атайлаб» чўзиб, шу сабаблан фуқаролар кўп вақт давомида адолатга эриша олмаяпти деб айтган.

Жээнбеков 2019 йилнинг март ойида суд тизими унга кетган харажатларнинг кўпайишини оқламаяпти деб билдирган.

Суд тизимига кетган чиқимлар йил сайин ўсмоқда. 2014 йили чиқимлар 724 млн сомни ташкил қилса, 2019 йили 2 млрд 154 млн сом бўлган. Қирғизистонда 440дан ортиқ судья бор.