Бишкекдан Ўшдаги отасига жўнаган икки ўсмир қизнинг воқеасини шаҳар милицияси «Майда безорилик» моддаси билан судгача ишлаб чиқаришга олди. Қизлар бунгача опасининг калтаклашидан шикоят қилишган.
Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Сайкал Садибакасованинг «Клооп»га билдиришича, опа-сингиллар Ёшларни ва болаларни реабилитациялаш марказида.
Омбудсмен аппаратидан қизларнинг отаси уларни боқишдан бош тортганини хабар қилишди. Ўсмирларни қараётган опаси ҳам бундан кейин қарамаслигини билдирган. Аппарат қизларни болалар уйига жойлаштириш учун Бишкек шаҳар мэриясига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Бишкекдан Ўшга отасининг ёнига жўнаган қизлар ҳақида 20-июнда Омбудсмен аппаратига Бишкекнинг Ғарбий автобекетидаги такси ҳайдовчилари хабар қилишган. Ўшанда етти ва ўн бир ёшдаги опа-сингиллар Ўш шаҳридаги отасига олиб бориб қўйишни илтимос қилаётганини айтишган.
Автобекетга омбудсменнинг ўринбосари бориб, қизларни Ёшлар ва болаларни реабилитациялаш марказига етказган. Қизлар Бишкекда отасининг синглиси билан яшаётганини ва опаси уларни калтаклаб тургани учун отасининг ёнига кетишга қарор қилишганини айтиб беришган.
Омбудсмен аппаратанининг Ўшдаги вакили Шамбет Касимов қизларнинг Ўттиз-Адир қишлоғида яшаган отасининг қариндошларини топганю Уларнинг онаси уч йил аввал вафот этгани аниқланган. Оиланинг яшаш учун ўз уйи йўқлиги учун, отаси катта ўғлини акасига, кичкина икки қизини синглисига бергани маълум бўлган. У ўзи Бишкекда ишлаб юргани айтилган.