Ўш шаҳрининг архитектура бошқармасининг раҳбари Ажимурат Жолдошев хизматдан ўз истаги билан кетди. Бунгача мэр раҳбарнинг «ноқонуний» қурулишлар бўйича қилаётган ишини танқид қилган.
Мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров билдиришича, Ажимурат Жолдошевнинг ишдан кетиши ҳақида ёзган аризаси 21-июнда бошлаб кучга киради.
Абсаттаров бошқарма раҳбарлигининг вазифасини вақтинчалик Айбек Жетимишов бажаради деб қўшимча қилди. Бунгача Жетимишов айни муассасада ўринбосарлик хизматини бажарган.
Июннинг бошида шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов маҳаллий турғунларни қабул қилиб, айрим раҳбарларнинг ишини танқид қилган. Уларнинг қаторида Жолдошев ҳам бўлган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, шаҳарда рухсат қоғозларисиз қурулиш ишлари бошланиб кетган 28 объект бор. Айрим қурулишларни суд «ноқонуний» деб топганига қарамай, қурулиш ишларини давом эттириб келишган. Бир қурулиш эса суд ижрочилари томонидан бузила бошлаган.