Парламент Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича комиссия қарорини қўллади

489

Парламентнинг собиқ президент Алмазбек Атамабаевни даҳлсизликдан ажратишга бағишланган йиғини 20-июнда ўтди. «Мақул» деб 100, «қарши» деб 5 депутат овоз берди. Умумий 105 депутат рўйхатга олинган.

Парламент «Собиқ президент А.Ш.Атамбаевга қарши уни мақомидан ажратиш ҳамда айб қўйиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди.

Ҳужжатни депутатлар Анвар Артиқов, Асель Кодуранова, Ирина Карамушкина, Карамат Орозова ҳамда Альфия Самигулина қўлламаган.

Депутат Қанибек Иманалиев билдиришича, Атамбаевни унинг президентлик даҳлсизлигидан ажратишга парламентга икки ҳафта муддат керак бўлади.

Депутат ҳамда ҚСДПнинг ҳозирги етакчиси Асел Кодуранова Иманалиевни Атамбаевни уни ҳуқуқий иммунитетдан ажратишга бағишланган йиғинга чақирмаганига айблади.

Бунга жавобан Иманалиев Атамбаевни чақириш аҳамиятли эканини, лекин бу ҳақда албатта 20-июндагы йиғинда муҳокама қилиш зарур эмаслигини айтди.

Партияга кирмаган депутат Жанар Акаев депутатлар Атамбаевнинг ишидаги камчиликлар тўғрисида у президент бўлиб турганда айтишлари керак эди деб билдирди.

«Ҳозир йиқилганни учтиги тепган қилсам — йигитчиликка тўғри келмайди. Барча ноқонуний ишларда парламент хал қилувчи вақтда бир муштдек тугулиб, адолатсизликка қарши курашсак шу каби воқеалар бўлмас эди. Ҳозирги Атамбаевга қилаётган ҳужумни барча органларга, барча ноқонуний ишларга қилишимиз керак. Шунда биз ўзимизнинг депутатлик миссиямизни бажарган бўламиз», — деб айтган Жанар Акаев.

Дастлаб депутатлар Атамбаевга қарши тўққиз айб қўйишган, аммо кейин олтигача қисқартиришган. Улар Атамбаев президент бўлиб турган вақтдаги унга тегишли бўлган ишларнигина олишни хал қилишган.

Комиссия 17-июнда собиқ президентни жиноят қилганликда ва Бишкек ИЭМни янгилаш, ундан ташқари, тарих музейини реконструкциялаш каби вазиятда тергов қилинаётган жиноят ишларига алоқаси бор деб айблаган.

ҚСДП Атамбаев ўзига қарши қўйилган айбларнинг ортидан ўлкадан чиқишга тайёрланаётганини билдирган. Партиядан қўшимча қилинишича, агар парламент собиқ президентни чақиришса, у уларнинг олдига чиқиб саволларга жавоб беришга тайёр.

Бу Атамбаевнинг ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан бўлаётган тортишув ортидан бўлмоқда.