Хазил видео олиш учун «Хонда»ни Иссиқкўлга ҳайдаб киргизишган, милиция машинани жарима майдонига тўхтатди

482
Видеодан олинган скриншот

20-июнда интернетда «Хонда» русумидаги автомобилни Иссиқкўлга ҳайдаб киргизишгани тасвирга олинган видео эълон қилинган. Бу хазил видео олиш учун қилинган. Видеонинг сюжети бўйича, машинани кўлга тушаётган одам тўсади. Ҳайдовчи йўловчини гўёки кўл устида қурилган янги йўл билан Боконбаев қишлоғигача 200 сомга етказишга рози бўлади.

Иссиқкўл вилоят ИИБининг матбуот хизмати 21-июнда милиция автомобилнинг ҳайдовчисини топганини билдирди. Машина ҳайдовчиси Қоракўл шаҳрининг 28 ёшдаги турғуни бўлиб чиқди.

Милиция бу харакатни Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олиниб, машинани жарима майдонига киргизди.

«Материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қоракўл милициясининг тергов хизматига ўтказилди», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.

Иссиқкўлнинг қумлоқ ҳудуди табиий қўриқланувич ҳудуд бўлгани учун, у ерга кириш тақиқланган. Қоида бузарлик учун уч мингдан беш минггача жарима кўзда тутилган.