ШҲТ вақтида милиция либосидаги шахс Бишкекдаги кафедан болта ўғирлаган — видео

514

«Кактус» нашри милиция формасидаги киши кафедан болта ўғирлаётгани акс этган видеони эълон қилди. Видеода у одамнинг ШҲТнинг саммити вақтида давлат қароргоҳидан узоқ бўлмаган постда тургани ҳамда у милиция майори экани айтилади.

Видеода мазкур одам болтани олиш учун икки томонга қараб, кафенинг хўжалик бўлимига кираётганини кўриш мумкин. У болтани кителининг енгига беркитиб олган.

«Кактус» кафенинг эгаси милицияга мурожаат қилиб, чора кўриб, ўғирланган болтани қайтариб беришни сўраганини ёзган. Аммо у ердан унинг шикоятига эътибор қилишмаган.

Шаҳар милициясининг матбуот хизматидан «Клооп»га бу видео бўйича текширув бошланганини айтишди.