«Бу икки юзлилик ва ҳуқуқий меъёрсизлик». Собиқ премьер Исаков Жээнбековгв мурожаат қилди

400
Сапар Исаков. Сурат: «Апрель»

Собиқ премьер-министр ва Атамбаевнинг яқин сафдоши Сапар Исаков 20-июнда Бишкек шаҳар судининг йиғинида президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилди. Исаков Бишкек шаҳрининг иссиқлик марказини янгилашда ваколатларини суистеъмол қилган дейилиб ва коррупция бўйича айбланмоқда. У бир йилдан ортиқ вақтдан бери МҲДҚнинг тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Икки юзли ҳукумат

Исаков Жээнбековни Бишкекнинг иссиқлик марказини янгилаш бўйича лойиҳа сабабли «икки юзлиликда» айблади.

«Жээнбеков [Хитойнинг раҳбари] Си Цзиньпин билан учрашувида Хитойнинг грант ёрдами Қирғизистон иқтисодига, энергетик мустақиллигига жуда яхши таъмир кўрсатмоқда деб айтди. Аммо судда «Электр станциялари»нинг вакили ИЭМ бўйича Хитой компаниясининг олдига қўйилган мақсадлар ишга ошмаганини билдирди. Бу нима? Бу икки юзлилик. Шу сабабдан, мен бунга эътибор қаратяпман. Ўзингларга ўзинглар қарши чиқманглар. Агарда Хитойнинг ёрдами Қирғизистон учун жуда муҳим деб айтсангиз, у ҳолда судда ҳам шу фикрда туринг», — деди Исаков.

Ҳуқуқий меъёрсизлик

Исаков лойиҳага иштироки бор бўлган собиқ амалдорларнинг судини «ҳуқуқий меъёрсизлик» деб атади. У унинг суд жараёни ҳукумат билан ҳисоблашмаганлар билан нима бўлишини очиқ кўрсатади деб ҳисоблайди.

«Бизни қонунни бажарганимиз учун айблашмоқда. Айб хулосасида Исаков Хитой ҳукуматини “қисувга” олган дейишибди. Қулоқ солинглар, Хитой ҳукуматини “қисувга оладигандек Исаков ким бўлиб қолибди? АҚШ билан Хитойнинг ўртасида савдо уруши бўлмоқда. Хитой бирор марта ҳам ўз позициясини бергани йўқ», — деб билдирди собиқ премьер-министр.

Унинг қўшимча қилишича, Атамбаевнинг қамоққа олинган савфдошларига қарши фаол тарғибот ўтказилмоқда — уларни «супер порахўр» қилиб қўйишган. Исаковнинг айтишича, тергов улар коррупциядан бойиб кетганини тасдиқловчи бирорта ҳам факт топмаган.

«Бизни айблашиб, буни лавозимдан юқорилаш учун қилганимизни айтишди. Жантўрў Сатибалдиев – пенсионер. У уйида набираларини қараб ўтирган, у премьер бўлиб бўлган. Қанақа масаб? Мен ҳақимда ҳам, бошқалар ҳақида ҳам шундай деб айтишади», — дейди Исаков.

Исаков ИЭМни янгилаш бўйича лойиҳасини ишга оширишда ва келишувга қўл қўйишда қонунинг барча нормалари бажарилган деб ҳисоблайди.

Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция

Ҳукумат иссиқлик марказидаги 2018 йилнинг январида бўлган авариядан кейин Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупциянинг текшира бошлаган. Ўша вақтда Сапар Исаков премьер-министр бўлиб турган. Депутатлар ҳукуматнинг авария ИЭМнинг эски қисмида бўлган деган билдирувларга қарамай, иссиқлик марказини янгилаш процессини текширишга қарор қилишган.

Уларни янгилашда коррупция бўлганлиги бўйича ҳулосасидан кейин МҲДҚ жиноят ишини қўзғаган. Ҳозир бу иш бўйича Сапар Исақовни, бошқа собиқ премьер-министр Жантўрў Сатибалдиевни, парламентнинг депутати ҳамда собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаевни, собиқ молия министри Ольга Лавровани, энергетика компанияларининг собиқ раҳбарлари Салайдин Авазов билан Айбек Калиевни судлашмоқда.

Улар ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилишда ва коррупцияда айбланишмоқда. Собиқ амалдорларнинг ишини Бишкекнинг Свердлов туман суди кўриб чиқмоқда. Лаврова — суд уй қамоғига чиқариб юборилиш ишининг ёлғиз фигуранти.