«Худо олдида ва халқим олдида оқман»: Атамбаев ўзига қўйилган айбларга изоҳ берди

408

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг мурожаатини ҚСДП раҳбарининг ўринбосари Қундуз Жолдубаева тарқатди.

«Жогорку Кенеши тарафидан менинг номимга айтилган айбловлар умуман абсурд, уларнинг ҳуқуқий асоси йўқ, ўйлаб топилган миш-мишларгагина таянган ва ҳозирги президентнинг сиёсий рақибни четлатишга бўлган итилишидангина келиб чиққан», — деди Атамбаев.

Унинг айтишича, ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков «оғзини ёпиш учун бошқа усул тополмай турибди», шу сабабдан «ўйлаб топилган айбловлар бўйича ноқонуний судлашга» қарор қилган.

«Уларни Жээнбековлар оиласининг пинжига кириб олиб, қўрқоқлик билан шоша-пиша Конституцияни бузганлари, бошқа қонунларни тўғатмаганлари, ҳужжатларни яширишгани, парламентнинг трибунасидан уялмай ёлғон айтишгани, ҳақиқат мен тарафимда эканлигини ошкор қилиб турибди», — деб ёзган Атамбаев ўз мурожаатида.

Собиқ президент яна бир сафар «ёнимдаги одамлардан жуда адашган эканини» айтди. Унинг фикрича, ҳозир уни танқид қилаётганлар — «ҳушомадчилар», уларнинг бошида Сооронбай Жээнбеков ҳамда унинг иниси, парламентнинг депутати Асилбек турибди.

«Мен Худо олдида ва халқимнинг олдида тозаман! Қонун ва виждоним олдида покман! Бу йилларнинг ичида қилган ишларимнинг барини халқ учун қилишга харакат қилдим ва унинг бари элга қолади!» — деб билдирди собиқ президент.

Атамбаев Қирғизистон президенти хизматида ишлаб турганда қабул қилган қарорларига жавоб беришга тайёр эканини қўшимча қилди.

«Аммо менга Жээнбековлар тарафидан муҳокама қилинаётган, айбдорнинг ролига, ёлғон ва миш-мишларга рози бўлмайман, қўйга ўхшаб бўйнимни тўсиб бермайман. Булар элни кўп вақт алдай олмайди, ўзларининг ифлос миш-мишларини ҳам менга оғдара олишмайди», — деб ёзди собиқ президент мурожаатининг сўнгида.

Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш

Парламент 20-июнда Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича ташаббусни қўллади  — бу имтиёзларга у давлат раҳбарлик хизматидан кетгандан кейин эга бўлиб қолган.

Депутатлар Атамбаевни ҳукуматни узурпациялашда, ИЭМни янгилашдаги коррупцияда, криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатишда ҳамда бошқа қонунларни бузишда айблашган.

Атамбаевнинг сафдошлари бир неча бор айбларнинг қонуний эмаслиги ҳақида билдиришиб, шунингдек собиқ президент Қирғизистондан кетишга уринмаганини айтиб чиқишган.

Парламент Атамбаевни даҳлсизликдан ажратишни унинг ўрнига президентлик лавозимига келган Сооронбай Жээнбеков билан тортишуви асносида қарор қилган. Сиёсатчиларнинг келишмовчилиги бир ярим йилдан бери давом этмоқда.