Икки ўсмир қиз Бишкекдан такси билан Ўшдаги отасига кетишга уринган  — улар аммасининг қалтаклашидан шикоят қилишмоқда

412

Омбудсмен аппаратига 20-июнь куни тунда Бишкекнинг Ғарбий автобекатидаги ҳайдовчилар боғланишган. Улар етти ва ўн бир ёшдаги икки ўсмир қиз Ўш шаҳридаги отасига олиб бориб қўйишни илтимос қилишаётганини айтишган.

Автобекатга омбудсменнинг ўринбосари Гулнара Жамгирчиева бориб, қизларни Ёшларни ва болаларни реабилитациялаш марказига етказган.

Қизлар Жамгирчиевага Бишкекда отасинниг синглиси билан яшашаётганини ҳамда аммаси уларни калтаклаб тургани сабаб отасига кетишга қарор қилишганини айтиб беришган.

«11 ёшдаги қиз йиғлаб, қайта аммасига бермасликни илтимос қилган. Айтишича, аммаси уларни “қўлига нима тегса шу билан уриб, болалар уйига ўтказаман” деб доим қўрқитиб юрган», — деб билдирди Омбудсмен аппаратининг матбуот котиби Элмира Мадиева.

Ёшларни ва болаларни реабилитациялаш марказининг директори Фатима Алимбекова «Клооп»га билдиришича, ҳозирда қизларнинг аҳволи яхши.

«Ўсмир қизларнинг аҳволи яхши. Комиссия ўз қарорини чиқаргунча қизлар шу ерда бўлишади. Ҳозир қариндошлари ва балоғатга етмаганлар билан ишлаш нозирлари келишди», — деди у.

Омбудсменнинг Ўшдаги вакили Шамбет Касимов қизларнинг Ўтиз-Адир қишлоғида яшаган отасининг қариндошларини топган. Отасининг опаси айтишича, уларнинг онаси уч йил аввал вафот этган. Оиланинг яшаш учун уйи йўқ бўлгани учун, отаси катта ўғлини акасига, кичкина икки қизини синглисига берган.

«Қизларнинг отаси ҳозир Бишкекда ишлар экан. Биз у билан боғлана олмадик. Опасинининг айтишича синлиси у қизларни яхши қараган. Қизлар таътилда Ўшга келиб туришган. Ҳозир улар нима учун бундай ҳол бўлганини тушунишмаётган экан», — деди Касимов.

Мақола эълон қилиниши арафасида «Клооп»нинг журналистлари милициядан изоҳ олишга уринган аммо бундан натижа чиққани йўқ.