МҲДҚнинг тергов изоляторида қамоққа олинганлар учун ўрин етишмаяпти

415
Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов. Сурат: «АКИпресс» нашри

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) етакчиси 21-майда Ленин туман судининг йиғинида махсус хизматнинг тергов изолятори тўлиб қолганини билдирди.

МҲДҚнинг Антикоррупция хизматининг раҳбари Сагинбек Исмаилов суддан Бишкекнинг собиқ мэрлари Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимовни ТИЗО-1га ўтказишни илтимос қилди.

Собиқ шаҳар раҳбарлариинг адвокати Сергей Слесарёв ўз мижозларини кўчиришга қарши чиқиб, МҲДҚнинг илтимосини «абсурд» деб атади.

«Бу қамоқдаги одамларни қўрқитиш учун қилинади. У ерда шароитлар бошқача. Агар МҲДҚнинг ТИЗОсининг камераларида энг кўп деганда учдан киши ўтирса, ТИЗО-1да 10-12 киши. У ерда криминалитет эканининг бари ҳам яхши билади», — деб айтди Слесарёв.

Юристлар агар МҲДҚнинг тергов изолятори тўлиб қолган бўлса судланаётганларни уй қамоғига чиқариб юборишни илтимос қилишди. Кулматов адвокатларнинг танклифини қўллади, Ибраимов эса унга қаерда ўтиришининг фарқи йўқ эканини айтди.

«Менга қайси ерда ўтиришнинг фарқи йўқ. Кечаги воқеаларга қараганда, у ерни муҳим одамлар учун тайёрлашмоқда», — деди Ибраимов судга.

Парламент 20-июнда Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича ташаббусни қўллади. Агар Атамбаев бу имтиёздан ажратиладиган бўлса, у ҳолда уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.

Собиқ мэрлар мактабларни қуришдаги коррупция бўйича айбланишмоқда. Собиқ икки шаҳар раҳбари ҳам собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдошлари.

Собиқ мэрлар ва собиқ президентнинг бошқа тарафдорлари 2018 йили баҳорда Атамбаевнинг Сооронбай Жээнбеков билан келишмовчилиги асносида қўлга олинган. Сиёсатчиларнинг келишмовчилиги бир ярим йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.