Бишкек ШИИБи: Милиционер кафедан болтани ўтин ёриб, овқатини иситиб олиш учун сўраб олган

436

Бишкек милицияси Бишкекдаги давлат қароргоҳи яқинидаги кафедан болтани Шаҳар ички ишлар бошқармасининг (ШИИБ) ходими олиб кетганини тасдилади.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, «ШҲТнинг саммити вақтида у куну тун қуршовда» ишлаган.

«Кўчаларнинг бирида ходимлар кафенинг эгасидан овқатларини иситиб ва бошқа қуруқ ўтинларни ёриб олиш учун болтасини сўраб мурожаат қилишган. Кафенинг эгаси милиционерга хўжалик қисмига бориб, болтани ўша ердан излашга рухсат берган», — деб айтилади Бишкек ШИИБининг видеомурожаатида.

ШИИБнинг маълумотига кўра, милиция ходими болтани топиб, кафеларнинг мижозларида «шубҳа ва гумон яратмаслик учун кителининг енгига беркитиб олган».

Шунингдек милиция милициянинг версиясини тасдиқлаган кафе эгасининг ҳам видеомурожаатини эълон қилган.

Аввалроқ «Кактус» нашри милиция формасини кийган киши кафедан болта олиб чиқиб кетаётгани тасвирланган видеони эълон қилган. Нашрнинг маълумотига кўра, кафе эгаси милицияга мурожаат қилиб, чора кўриб, ўғирланган болтани қайтариб беришни сўраган, аммо у ердан унинг шикояти эътиборга олинмагани даъво қилинган.