Москва: Милиция оммавий муштлашув бўйича икки қирғизистонликни қўлга олди

416
Иллюстратив сурат. Манба: RFE / RL

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълум қилишича, Москванинг милицияси оммавий муштлашув сабабли икки қирғизистонликни қўлга олди. Бу маълумотни Қирғизистоннинг ТИВи Россиянинг ҳуқуқий тартибот органларига таяниб хабар қилган.

Москвадаги оммавий муштлашув 19-июнь куни эрта билан «Электрозаводская» метро бекатининг кириш қисмида бўлган. Муштлашувга 10га яқин киши иштирок этиб, уларнинг ичидан уч нафари ярадор бўлган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг маълумотига кўра, муштлашув оқибатида бир қирғизистонлик пичоқланиб, ярадор бўлиб вафот этган.

Москва полицияси «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғади. Россия ОАВлари муштлашувга қатнашган бўлиши мумкин бўлган одамлар Марказий Осиёнинг фуқаролари бўлиши эҳтимоллигини ҳамда улар «Иссиқ-Кўл» ресторанида дам олишаётганини билдиришган.