Финполнинг раҳбари: Матраимов менга қариндош эмас, «АКА Петролеум» билан алоқам йўқ

419

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизматининг (Финполиция) раҳбари Бакир Таиров «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакуновга интервью берди. Унинг айтишича, чет ўлкаларда Матраимовларнинг мулклари йўқ. Шунингдек у Матраимовлар билан алоқаси йўқ эканини айтиб, бу оиланинг мулкини текширишда ҳеч қандай аралашиш бўлмаганини билдирди.

Матраимовларнинг мулкларини текшириш

«[Райимбек] Матраимов бўйича бизга қоғозлар — топшириқ февралнинг бошида келган. Тергов гуруҳи тузилиб, бу бўйича тегишли органларга тегишли қоғозларни жўнатганмиз. Уларнинг бари умумлаштирилди. Шу ҳафта биз натижасини чиқарамиз ва [текширув натижаларини] жамоатчиликка чиқарамиз», — деб айтди Таиров.

Унинг айтишича, муассаса Матраимовларнинг мулкини текшириш учун чет ўлкалардаги «тегишли хизматларга» сўров жўнатган. Аммо бу материалнинг «маҳфийлик сирига» таяниб, қанча ўлкага сўров жўнатилганини айтишдан бош тортди.

Манфаатлар тўқнашуви

Таиров терговга «юқоридан» аралашув бўлмаганини айтиб, текширувда манфаатлар тўқнашуви бўлганини инкор қилди.

«Райимбек Матраимовнинг укаси Ислам Матраимов бизда ишлаган. Февралда бизга [Матраимовнинг мулкини] текшиши бўйича материаллар келганда у икки ойга бепул таъмилга кетган. Тергов муддати чўзилиб кетганда, қайта бир [марта] ишга чиқиб, қайта хизматдан кетди. Бизнинг тергов ишимизга ҳеч ким аралашишга ҳаққи йўқ. Мен ишонтириб ўтай, бизга юқоридан ҳеч қандай қўнғироқлар, “қараб қўй” деган сўзлар бўлгани йўқ», — деди Таиров.

Шунингдек, финполнинг раҳбари Матраимовлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини билдирди.

«Бундай маълумот тўғри эмас. Ердошлигимизни олсак, мен Олабуқадан бўламан, у Қорасувдан экан. Қирғизистон кичкина мамлакат, баримиз  бир-биримизни кўриб юрамиз. Тўйларда учрашиб қолишимиз мумкин», — деди у.

Шунга қарамай «АКА Петролеум» компаниясининг шўъба компаниясида Тариовнинг қариндошлари ишлаши ҳақида интервью вақтида маълум бўлиб қолди.

Таиров «Терак-Сай жаштари» МЧЖсининг асосчиларидан бири Чолпон Элмуратова унинг вафот этган укасининг турмуш ўртоғи эканини ва ўша бизнесни бошқарган Токтосун Туманбаев уни  синглисининг эри эканини тасдиқлади. Аммо финполнинг раҳбари бу алоқа ҳеч нарсага таъмир этмаганини, қариндошларининг «АКА Петролеум» билан алоқаси ҳақида билмаганини айтиб, унинг оиласида «ҳар бири ўзининг иши» билангина шуғулланишганини қўшимча қилди.

Токтосун Туманбаев «Азаттык»нинг журналистларига финполнинг раҳбари Бакир Таировнинг укаси Искендер Таиров «Терек-Сай жаштари»нинг асосчиларидан бири ва собиқ директори бўлганини тасдиқлаб берган. У шунингдек Искендер Таиров 2016 йили автоаварияда ҳалок бўлгандан кейин компаниядаги улуши унинг турмуш ўртоғи Чолпон Элмуратовага ўтганини очиқлаган.

Контекст: «АКА Петролеум» бршқа бир қатор компаниялар билан «АКА Инвестке» киради, уларнинг орасида AKA Immobilien ҳам бор. «Азаттык»нинг суриштирувига кўра, AKA Immobilien ва AKA Petroleum 2011-2017 йиллари Қирғизистондан 700 млн долларга яқин пулни чиқариб кетган Айэркен Саймаитининг айрим тўловларининг охирги олувчилари бўлиб ҳисобланади.

Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар

Контекст: «Азаттык» Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн долларга Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги суриштирувини эълон қилган. Суриштирувнинг муаллифи Али Токтакунов билдиришича, унда энг камида 250 млн долларнинг чет ўлкага ўтказилиши исботлаган ўнлаган банк ҳужжатлари бор. Финразведка ўлкадан 700 млн доллар чиқариб кетганлигини тасдиқлаган. 20016 йили финразведка материалларни финполга берган, аммо у ердан жиноий иш қўзғашдан бош тортишган.

Таиров финпол 2016 йилдаги ишни қайта бошлаётганини билдирди.

«Бу бўйича бизга 2016 йили бир материал келган экан. 289 млн доллар бўйича, аниқ эсимда йўқ. Бу бўйича тергов иши ўтказилган экан. Бу ишни қайта бошлаяпмиз», — деди Таиров.

Бунгача, «Азаттык»ни 700 млн долларнинг чиқариб кетилиши бўйича суриштирув чиққандан кейин Таиров бу пул ўтказмаларни «Дордой», «Мадина» ва «Қора-Сув» бозорларининг тадбиркорлари билан боғлаётган эди.

«Мен [аввал] ИИВда ҳам ишлаганман. Ўша вақтда бизга катта материал тушган, 6 млрдга яқинми, эсимда йўқ, аммо жуда катта сумма. Ўшанда ҳам резонанс бўлиб кетган. Қаралса, ўзганлик йигит фирма очиб олиб, “Қорасув”, “Дордой”, “Мадина”даги савдогарларнинг пулини тўплаб ўтказар экан. Сизларнинг материалингиз чиққандан кейин йигитлардан, ходимлардан сўраганда бу ўша суммалар бўлиб қолиши мумкин деб айтишган», — дейди Таиров.

Таиров 700 млн доллар бозорлардаги савдогарларнинг пули деб аниқ айтмаганини билдириб, фақатгина «тезкор маълумот» қаторигина маълумот берганини қўшимча қилди.

«Ўша гапларда “технический ошибка” кетгандир, аммо мен шундай фикрда айтганман. Ўзим ишлаб юргандаги маълумот асосида айтгандим. Мен умумий фикр билан бозорлардаги савдогарлар пулни шундай ўтказади деб айтганман. Аниқ маълумот деб айтмаган, ўзимнинг маълумотига яраша шундай бўлган деб айтганман», — деди Таиров.