Прокуратура Атамбаевнинг, уни оила аъзоларининг ҳамда тарафдорларининг банк ҳисобларини текширади

466

Собиқ президентнинг ва уни яқинларининг ҳисоблари текширилади.

Алмазбек Атамбаевнинг молиявий ва банк ҳужжатларини олиб қўйиш бўйича сўровни судга Ҳарбий прокуратураси жўнатди. Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ давлат раҳбарининг, уни оиласининг ҳамда яқинларининг ҳисобларини текширишга рухсат берди. Қарорнинг устидан шикоят қилишга муддат бор.

Материал тайёрланаётган вақтда собиқ президентнинг вакиллари билан боғланиб, уларнинг фикрларини эшитиш харакатидан натижа чиққани йўқ.

Аввалроқ парламент Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича қарорни Бош прокуратурага жўнатган. Депутатлар комиссияси Атамбаев давлат раҳбари бўлиб турган вақтда ўзининг лавозимидан фойдаланиш орқали уни танқид қилган кишиларнинг суд адолатига аралашиб, сўз эркинлигини чеклаган деб ҳисоблайди.

Атамбаевга қўйилаётган айбларнинг қаторида қуйидагилар бор: 2013 йили криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишини назорат қилиш, ИЭМни янгилаш ҳамда иссилик марказига кўмир етказишдаги коррупция, ер участкаларини пора йўли билан сотиб олиш — бу айни ўша собиқ президенти тарафдорларининг фуқаровий йиғилиши ўтказилган Қўй-Тошдаги уйга тегишли.

Кимларнинг ҳисоблари текширилади?

Атамбаевнинг оиласи: Султан Досалиев

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг, унинг рафиқаси Раиса Атамбаеванинг, ўғиллари Кадирбек ва Сейитбек Атамбаевларни, қизлари Алия Шагиева, Динара ҳамда Диана Атамбаеваларнинг банк ҳисоблари текширилади.

Бундан ташқари Сейилбек Атамбаев исмли кишининг ҳам исми учрайди. У Атамбаевнинг биринчи оиласидаги ўғли Сейтек Атамбаев бўлиши мумкин — Сейитбек Атамбаевнинг акаси.

Шунингдек мазкур рўйхатда Нурбек Шаршенов ҳам бор — Red Rokcs компаниясининг 30 фоизлик улушининг эгаси бўлиши мумкин, бунгача уни бир неча марта Атамбаевнинг қариндоши деб аташган. Раиса Атамбаева тарафдан Луиза, Албина ҳамда Рамил Шагиевларнинг ҳисоби текширилади. Рўйхатда Артур ҳамда Лилия Байбуринлар, Жибек Рахмажанова, Аэлита Сатибалдиева, Раиса Бектемирова, Азиза Темирбекова исмли шахсларнинг номлари ҳам мавжуд.

Аввал премьер-министр бўлиб турган Сооронбай Жээнбековнинг қўлидан кучли экспортчи қатори мукофот олаётган Кайрат Абдуллаев.

Кайрат Абдуллаевни ҳам текширишни исташмоқда — у «Умут и Ко» компаниясининг асосчиси ҳамда «Гавайи» дам олиш мажмуасининг эгаси бўлиши мумкин. Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевнинг ҳам банк ҳисоблари текширилади. У бунгача ноқонуний бойишда айбланиб беш йилга судланган.

Пархати Субихи

Собиқ президентга тегишли «Форум» фирмасининг асосчиларидан бири Пархати Субихининг ҳисоблари текширилади. Шунингдек у «Хуасинь инвестиция компанияси»нинг эгаси ва Эдил Байсаловнинг суриштирувига кўра, у «АКА Петролеум» компанияси эгалик қилган «Терек — Сай Жаштари» билан боғлиқ бўлиши мумкин. Али Токтакуновнинг суриштирувига кўра, «АКА Петролеум»нинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн долларга ва Матраимовларнинг кланига алоқаси бор. Бундан ташқари, «Терексай Жаштари»нинг асосчилари — финполнинг ҳозирги раҳбари Бакир Таировнинг акаси.

Алмазбек Атамбаев рафиқаси Раиса Атамбаева (ўртада), Ахмет Кай (чап тарафдан охирги) ҳамда Түркиянинг Савдо-ҳунар жой палатасининг етакчиси Хисаржиклиоглу (ўнгдан охиргиси) билан. Сурат: Савдо-ҳунар жой палатаси

Журналистик суриштирувнинг фигуранти бўлган турк тадбиркори Ахмет Каянинг ҳам ҳисоби текширувга олинади. У Elektromed Elektronik компаниясига эгалик қилади. 2003 йили Атамбаев унга мазкур компаниядаги ўзининг 90 фоиз акциясини сотган. Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турганда турк тадбиркори маълум бир муддат унинг маслаҳатчиси бўлган.

2009 йилдан бошлаб 2019 йилга қадар банк ҳужжатлари текширилади. Рўйхатдаги шахсларнинг ҳисоблари қуйидаги банклардан текширилади: Покистон миллий банкининг Бишкекдаги филиали, «БТА банк»и, «Демир Кыргыз Интернешнл банк»и, «Бай Тушум», «Банке Азии», «КИКБ», «Толубае», «Айыл банк», «Капитал банк», «Бакай банк», «Дос-Кредобанк»,  «Коммерческом банк «Кыргызстан», «Евразийском сберегательном банк», «РСК банк»,  «Финанс Кредит Банк», «Халык Банке Кыргызстан», «ЭкоИсламикБанке», «Оптима банке», «Аманбанке», «Росинбанке», «Кыргызкоммерцбанке», «Кыргызко-Швейцарском банке», «Финка банке», « Чанг Ан Банке» ва «Банк Компаньон».