Норин шаҳар судининг собиқ судьяси Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича икки ойга қамоққа олинди

340

Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) матбуот хизмати 24-июнда билдиришича, Норин шаҳар судининг собиқ судьяси Жапар Эрматов қўлга олинган ва икки ойга тергов қамоғига киргизилган.

Собиқ судьяга нисбатан тергов 23-майда бошланган — Эрматовнинг харакатларини Бош прокуратура текшира бошлаган.

Терговчилар унинг харакатларини «Атайлаб суд адолатига номуносиб ҳукм чиқариш» ҳамда «Коррупция» моддалари бўйича текширишмоқда.

Криминал авторитет Азиз Батукаев 2013 йили айни шу Эрматовнинг қарори бўйича Нориндаги кучатилган тартибдаги колониядан чиқиб кетган.

Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева уй қамоғида, жумладан криминал авторитетга «оғир лейкоз» ташҳисини қўйган шифокорлар тергов изоляторида ушлаб турилмоқда. Кейинчалик бу ҳақда справка сохта экани маълум бўлган.

Шунингдек парламентнинг депутатлари ҳам Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевни айблашган. Бу Атамбаевни даҳлсизликдан ажратишни истаган айбловлар пунктларининг бири.