Тўқмоқ: Маҳаллий сайлов натижаларини қайта санаш бекор қилинди

682



Тўқмоқ шаҳар суди маҳаллий кенгаш сайлови натижаларини қайти санашни бекор қилди – буни ҳудудий сайлов комиссияси тасдиқлади. Сайловда 4чи ўринни эгаллаган социал-демократлар ушбу қарорга қарши чиқишларини айтишмоқда.

Тўқмоқ ТИК раиси Элвира Жакипованинг хабар беришича, суд овозларни қайта санаш қарорини «ноқонуний» деб тан олди.

«Суд ишни қайта кўриб чиқди ва 2012 йилнинг 7 март протоколини бекор қилишга қарор қилди. Бу ТИКнинг барча сайлов участкаларида овозларни қайта санаб чиқиш қарори эди», - деди Жакипова

Унинг сўзларига кўра, комиссия суд жараёни натижалари устидан арз қилиш ёки қилмасликни ҳал қилмади. Ҳали ТИК барча аъзолари ҳам суд ишининг натижаси ҳақида билишмайди, дейди Жакипова.

«Биз, арз қилсак керак. Биз бутун комиссия билан йиғилиб ушбу қарорни муҳокама қилишимиз лозим», - деди Жакипова.

4 мартда Тўқмоқда бўлиб ўтган сайловлар натижасида, 28 фоиз овозларни тўплаган Бош вазир Омурбек Бабановнинг «Республика» партияси ғолибликни қўлга киритди.

Алмазбек Атамбаевнинг социал-демократлар партияси сайловдан сўнг 4чи ўринни эгаллаб, кўплаб ҳуқуқбузарликлар ҳақида баён этди ва овозларни қайта саналиш ташаббуси билан чиқди.

Овозларни қайта санаш ҳақидаги хабар «Республика» тарафдорлари норозилигига олиб келди, улар 9 март куни Чуй вилоятининг энг йирик шаҳарларидан бири Тўқмоқ марказида митингга чиқдилар.

Митинг билан бирга партия вакиллари ТИКнинг қарорига қарши судга овозларни қайта санаш ҳақидаги мурожаатномани узатдилар – мурожаат топширилишидан уч кундан сўнг улар талаби қониқтирилган эди.

«Республикачилар» ҳуқуқшуноси Абдували Акбаралиев, «Клооп»га берган интервюсида режалаштирилган овозларнинг қайта саналиши «бой берган партия ва сайлов гуруҳларининг 20 вакили босими остида” юзага келганлигини баён қилди.

Тўқмоқ СДПК бош штаби бошлиғи Урмат Ускаров, «Клооп»га берган интервюсида улар партияси Тўқмоқ суди қарори устидан юқори инстанцияларган арз қилмоқчи эканлигини айтди.

Шу билан бирга у гап СДПК ва «Республика» ўртасида қарама қаршилиг бораётганини айтиб ўтди.

«Мен, «Республика» партияси агарда у ўзини ҳақиқатдан ҳам ғолиб деб ҳис этса, унда нимадан қўргаётганини билмайман», - дейди Аскаров.

«Биз қўл билан кўрсатмаяпмизку ахир. Балки бу бошқа партиялар томонидан амалга оширилгандир. Ҳар ҳолда, биз соф сайловлари тарафдоримиз», - изоҳлади социал-демократлар лидери.

Тўқмоқ шаҳар кенгаги сайловларида «Республика» партиси ҳаммадан кўп овоз тўплади: 27,85 фоиз. Иккинчи ўринда «Биримдик» сайлов гуруҳи (15 фоиз), учинчи ўринда эса «За наш город» (11,47 фоиз). СДПК 8,8 фоиз овоз тўплаб 4чи ўринни эгаллади.