Қирғизистоннинг Чегара хизматидан билдирилишича, Баткен вилоятидаги Исфара — Оқ-Сой — Ворух йўл худудида қирғиз-тожик халқи ўртасида 18-июнда кечки маҳал фикр келишмовчилик чиқди. Унга тожик тарафнинг Тош-Тумшуқ аҳоли рунктидаги аниқланмаган ер участкасида асфальт тўшай бошлагани сабаб бўлган.
«Аниқланмаган ер участкасида, Исфара — Оқ-Сой — Ворух умумий йўлига тожик тараф Қирғизистон билан келишмасдан асфальт йўл қура бошлаган. Қирғизистоннинг чегарасиларининг ишларни тўхтатиш ҳақидаги талабларини рад этиб, жанжал чиқишига сабабчи бўлишган», — деб айтилади чегара хизматининг маълумотида.
Муассасадан Тожикистоннинг фуқаролари Исфара — Оқ-Сой — Ворух йўлини 1 соат 20 дақиқага тўсишганини қўшимча қилишди. Қирғиз чегарачилари билдиришича, икки тарафнинг ҳукумат вакиллари учрашгандан кейин асфальт тўшаш ишлари тўхтатилиб, вазият барқарорлашган.
24.kg нашрининг маълумоти бўйича, жанжалга 100га яқин киши иштирок этган.
Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг раҳбари Раджаббой Ахмадзода 19-июлда «Озодлик» радиосига билдиришича, Ворух — Исфара йўлини ўнглаш ишлари давом этмоқда. Тожик ҳукумати 5 км йўлни асфальтлашни режалаштирмоқда.
«Ҳеч қандай муаммо йўқ, йўл таъмир ишлари ўз вақтида давом этади», — деб айтган Ахмадзода.
Тожикистоннинг ҳукумати йўлни таъмирлаш ишлари ўз давлатининг ҳудудидагина ўтказилмоқда деб ишонтирмоқда. Икки ўлканинг ҳукумат вакиллари сўзлашув ишларини давом эттиришмоқда.
Қирғизистоннинг ва Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларидаги низо 2019 йилнинг мартида кчайган. Унда тожтк тараф қирғиз ҳукуматининг Оқ-Сой — Томдиқ йўлини қураётганидан норози бўлган. Ҳар бир тараф йўл қурилган ҳудудни ўзиниики деб ҳисоблайди.
Ўша вақтда тожик ҳукумати низонинг оқибатида икки фуқароси ҳалок бўлганини ва 18 киши ярадор бўлганини билдирган. Қирғизистон томон уч киши ярадор бўлган деб билдирган.