Ҳисоб палатаси: Давлат органларидаги молиявий хатолар 2 млрд сомдан ошган

375
Улугбек Марипов парламентда

Ҳисоб палатасининг раҳбари Улукбек Марипов 19-июнда парламент йиғинида давлат органларидаги ва давлат ишхоналаридаги молиявий хато миқдори 2018 йили 2,3 млрд сомни такшил қилганини билдирди.

Мариповнинг айтишича, мазкур маблағлар ичидан 1,6 млрд соминигина ўрнини тўлиқлаш мумкин. Унинг ичидан бюджетга 1,4 млрд соми қайтарилган.

Давлат органларида молиявий хатолар 2017 йили 2,1 млрд сом, 2016 йили 2,6 млрд сом деб аниқланган.

Асосий хатолар

Ҳисоб палатасининг «Клооп»га маълум қилишича, давлат органларида асосан маошларни чегиришда асоссиз тўловлар амалга оширилади.

Асоссиз тўловлар бўйича энг йирик хатолар Жамоат телерадиокомпаниядан (50 млн сом), Маориф вазирлигидан (41 млн сом) ҳамда Молия вазирлигидан (20 млн сом) топилган.

Шунингдек, давлат органлари қурилиш-монтаж ишларининг қийматларини доимо қимматлатиб юборишади. Аудиторларнинг маълумотларига кўра, 2018 йили ҳаммасидан ҳам Архитектура давлат агентлиги хатоларга кўп йўл қўйган. Аммо Ҳисоб палатаси қандай сумма ҳақида гап бўлаётганини аниқлаб бергани йўқ.

Хатога йўл қўйганлар жазоланяптими?

Ҳисоб палатаси 2018 йили молиявий камчиликлар ҳақида 49 материални прокуратурага, финполга ва МҲДҚга жўнатган.

Ҳуқуқ тартибот органлари етти материал бўйичагина жиноят ишларини қўзғаган, яна тўққизтасини аввал қўзғалган ишларга бириктиришган.

12 материал бўйича жиноят ишини қўзғашдан бош тортилган, қолганлари бўйича эса текширувлар давом этмоқда.

Қирғизистоннинг бюджети 164 млрд сомдан ортиқ маблағни тузади, айни вақтда унинг тансоқчиси охирги икки йилда 20 млрд сом кўрсаткичда туради.