ОАВ: Москвада Марказий Осиёнинг фуқаролари муштлашиб, бир киши ҳалок бўлди

382

ИИВнинг Москвадаги бош бошқармаси маълум қилишича, 19-июнда «Электрозаводская» метро бекатининг киришида бир неча кишиларнинг ўртасида муштлашув бўлган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, яна уч нафари ярадор бўлган. Ҳуқуқ тартибот органлари одам ўлдириш факти бўйича жиноят ишини очишди.

Россия ОАВлари муштлашув иштирокчилари «Иссиқ-Кўл» ресторанида дам олаётган Марказий Осиёнинг фуқаролари эканини ёзишмоқда. Айрим ОАВлар ҳалок бўлган шахс билан жабрланганлар Қирғизистондан келганлар деб айтмоқда.

«Муштлашаётганлардан бири пичоқ қўлланган, натижада бир киши ҳалок бўлиб, яна уч нафари ярадор бўлган», — деб айтган гувоҳлардан бири ТАСС агентлигига.

«Интерфакс» муштлашувга 10га яқин киши қатнашганини ёзган. «Жанжалнинг иштирокчилари маст аҳволда бўлишган ва ёғоч таёқлар билан пичоқ қўлланишган», — деб бидирди нашрнинг манбаси.

Қирғизистон ТИВининг матбуот хизмати муштлашганлар орасида Қирғизистон фуқаролари бўлиб-бўлмаганини ўрганмоқда.