Атамбаев Иссиқкўлдан коқонуний ер олганликда айбланмоқда. Журналистлар у ер участкасини топишди

340
Сурат: «Кактус»

«Кактус» нашрининг журналистлари собиқ президент Алмазбек Атамбаев Иссиқкўл вилоятининг  Чонг-Сари-Ой қишлоғида уйга ва ер участкасига эгалик қилишини тасдиқлади. Нашр Давлат рўйхатга олиш хизматидан нусха олган.

Ҳукуматга кўра, ер 2018 йили сотиб олиш -сотиш келишуви бўйича Атамбаевнинг номига расмийлаштирилган.

Депутатлар комиссияси билдиришича, собиқ президент бу ер участкасини «Фрунзе Резорт» компаниясидан олган. Ерни бу компанияга ҳукумат 2017 йили туризм объектларини қуриш ҳуқуқи билан 49 йилган берган.

Қарорга кўра, ерни «Фрунзе Резорт» компаниясига ўтказиб бериш ҳақида ҳужжатга собиқ премьер-министр Сапар Исаков қўл қўйган — Атамбаевнинг яқин сафдоши.

Даҳлсизликдан ажратиш бўйича депутатлар комиссияси собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши айбловларни бир неча иш бўйича қўйган. Шунингдек, депутатлар Атамбаев Иссиқкўл вилоятидаги ерни ноқонуний олганини билдиришган.

Депутатларнинг қўйган айблари бўйича бош прокуратура билан МҲДҚ текширув ўтказа бошлашди, парламентнинг икки комитети Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш ғоясини қўллашди. Депутатлар комиссияси айб қўйишни бутун парламент қўллаши керак деб қарор қилди, шу сабабдан бу масала умумий йиғинда кўриб чиқилмоқчи.

Бунинг бари Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида давом этиб келаётган тортишув ортидан бўлмоқда,