НТС Бекназаровнинг Райимбек Матраимов ҳақидаги интервьюсини намойиш этишдан бош тортди

382

«Ҳокимият сирлари» дастурининг олиб борувчиси Бермет Букашева бу ҳақда ўзининг фейсбук саҳифасида билдирди. У телеканалнинг харакатини телекўрсатувни «барбод қилиш» деб атаган.

Букашеванинг айтишича, юу унинг собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров билан қилган интервьюси сабаб бўлган. Теледастурда божхона хизматининг раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов ҳақида «қизиқ маълумотлар кўп бўлган».

«Канални хонавайрон қиладиган миллионлик даъволардан қўрқишларини айтишди [...] Журналистик жамоат ва фуқаровий фаоллар ҳамда мустақил медилардан ОАВларнинг ўз-ўзини цензуралашига қарши якдиллик кўрсатишга ва бизнинг ўлкада ҳаммани ҳам сотиб олиб бўлмаслигини исботлашни илтимос қиламан», — деб ёзган Букашева.

Кейинчалик унинг танқидига НТС телеканалининг раҳбари Миржан Балибаев жавоб берди. У эфирдан «Ҳокимият сирлари» дастурининг Бекназаров иштирок этган эпизодини олиш қарорини ўзи қабул қилганини билдирди.

«Интервьюнинг 26-дақиқасидан бошлаб бир қатор инсонларга нисбатан оғир жиноятлар бўйича айбловлар айтилади. Аммо уларнинг бу жиноятларда айблари суд тарафидан аниқланмагани учун — бу айбловлар исботсиз бўлиб ҳисобланади ва НТС расмий рўйхатга олинган ОАВ қатори суд тарафидан оғир қилмишлар бўйича исботланмаган маълумотларни чиқара олмайди», — деб билдирди Балибаев.

Бунга қадар Райимбек Матраимов ҳамда уни оиласининг бошқа аъзолари «Азаттык»нинг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилгани бўйича журналистик суриштирувининг қаҳрамонлари бўлишган. Суриштирув муаллифининг фикрича, бунга Матраимовларнинг алоқаси бўлиши мумкин.

Парламентнинг депутати Искендер Матраимов суриштирувни «буюртма» деб атаб, журналистлар «кўплаган ноаниқликлар ва бўртиришларга» йўл қўйганини айтган.

«5-канал»нинг журналисти Элнура Алканова 15-июнда сюжет чиқариб, унда у«Азаттык»ни журналистларининг айрим ҳужжатларини аниқ эмас деб билдирган. Суриштирув муаллифи Али Токтакунов бунга жавобан Алканованинг репортажини «сифатсиз» деб атаган.