10 ойлик Путин Айдаровнинг исми рус лидерининг шарафаига қўйилган, чунки чақалоқнинг бобоси Камалдин Айдаров Россия президенти билан фахрланади. Бундан ташқари, набирасининг характери президентники каби «мустаҳкам бўлишини» хоҳлайди.
«У ўтган йили ёзда туғилган. Отам унга Путин деб ном бермоқчи бўлди, биз қарши бўлмадик», — деди боланинг отаси «АКИпресс»га.
Қирғизистоннинг Давлат рўйхатга олиш хизматидан Путин Айдаров номига туғулганлиги ҳақида гувоҳнома берилганини тасидиқлашди.
Владимир Путин — Россиянинг иқтидордаги презинти, у ўлкани бошқаришга 2000 йили киришиб, шундан бери бу хизматга тўрт марта сайланган.