Миллий гвардия ходимининг гувоҳномасини ва тўппонча олиб юрган шахс милицияга ўз хоҳиши билан келди

581

Бишкек ШИИБи маълум қилишича, мазкур шахс милиция бўлимига 14-июнда келган. Унинг айтишича, воқеа 13-июнь куни тунда Аламудун сув омборининг ҳудудида бўлган.

«Унга ноъмалум тўрт эркак киши ва аёл келиб осилган. У чўчиб кетиб харбий ходимнинг хизмат гувоҳнамисни кўрсатган», — деб айтилади милициянинг маълумотида.

Видеодаги шахс қўшимча қилишича, у олиб чиққан тўппонча — ўйинчоқ бўлган ва уни нотаниш шахслар унга осилишини тўхтатиш мақсадида кўрсатган.

«Айни вақтда у ҳеч қачон ички ишлар органларида ишламаганини айтиб, ўзининг ҳудудий милиционер қатори таништиришга мажбур бўлгани учун кечирим сўради», — деб билдиришди милициядан.

Шунга қарамай, мазкур шахс 2016-2017 йиллари чиндан ҳам Миллий гвардияда хизмат қилган, аммо у хизмат гувохномасини топширмаган, ҳужжатнинг муддати эса 2018 йилда тугаган.

Бишкек милицияси воқеанинг барча тафсилотларини аниқламоқда.

14-июнда ижтимоий тармоқларда икки киши рулда маст одам ўтирган машинани тўхтатишгани тасвирланган видео эълон қилинган. Видеога олаётган шахс билан гаплашиш вақтида машина бошқарган киши Миллий гвардия ходимининг гувоҳномасини кўрсатган.

Гувоҳлар уни ҳуқуқ тартибот органларининг ходими ўзини бундай олиб юрмаслиги кераклигини айтиб, уялтиришга харакат қилишгандан кейин у топпончасини олиб чиқиб, «Бизга бари бир-да, қанжиқ, блядь, отамиз!» деб айтган.