«Красотки за миллион» кинокомедиясининг якуний саҳнаси ҳақиқий журналистлар иштирок этган матбуот анжуманида суратга олинди. Мухбирлар янги филм презентациясига ташриф буюришган, бироқ улардан ҳеч бири суратга олишда иштирок этишлари ҳақида огоҳлантирилмаган.
«Красотки за миллион» филми продюссери Кубан Тойчубаев, ОАВ вакилларига кинонинг якуний саҳнасини «реал вақтда» кўрсатди. Продюссернинг айтишича, унинг мақсади журналистларга филмни суратга олиш жараёни қандай кечаётганини кўрсатиш эди.
«Биз якуний саҳнани ҳақиқий матбуот анжуманида ўтказишга қарор қилдик. […] Албатта бу таваккал эди, бироқ менимча ҳаммаси яхши ўтди», - дейди Тойчубаев.
Унинг сўзларига кўра, фақатгина филм сюжети ҳақида савол берган НТС телеканали мухбири Айжанадан ташқари кадрга тушган қолган журналистлар суратга олинаётганликларини билмаганлар.
«У биз ҳақимизда сюжет тайёрлаётган эди ва биз унга савол беришга қарор қилдик. Биз унга сюжетни тушунтириб бердик, кейин эса диалог ёзилган қоғозни бердик. У ушбу диалогни тушуниб дарҳол савол бера бошлади», - дейди Тойчубаев.
«Красотки и миллион» филми — ғоясини Кубан Тойчубаев ва Нурлан Разакулов режиссёрлик курсларида таҳсил олиш жараёнида ўйлаб тоганлар.
«Филмда ижтимоий мавзу, сиёсат ва қотиллик бўлмаслиги керак, шунингдек филмда фоҳиш мавзуларга ўрин бўлмаслиги керак. Бу кино оддий - тамошабин учун, у келиб табассум қилади, кулади ва дам олиб кетади», - дейди филм продюссери.
«Красотки и миллион» лойиҳаси бир йил аввал ўйлаб топилган эди.
«Февралда ушбу филм устида баҳсни бошлаб юбордик. Кичкина сценарий ёза бошладик. Суратга олиш август ва сентябр ойларида бўлиб ўтди. Кейин эса 2-3 ойни монтаж ва овоз беришга сарфладик», - дейди филм режиссёри Нурлан Разакулов.
Филм сюжетига кўра, уч опа-сингил маҳаллий мафияга тегишли пулларга тўла чамадонни топиб олишади. Қизлар бошида чамадонни нима қилишни билишмайди – биринчи полицияга, кейинчалик бошқа давлат тизимларига мурожаат қилишади, опалардан бири эса пулларни ўзлашришни таклиф этади.
Бир неча вақт ўтгач мафия опа-сингилларни қўлга олиб чамадонни тортиб олишга уринади, бироқ полициянинг махсус агенти ёрдамида, қизлар босқинчилар қўлидан қочиб қутилишга эришадилар.
«Филмда биз милиция эмас, балки полицияни суратга олдик. Бизда эса полициянинг ўзи мавжуд эмас. Ҳатто кадрларни шундай суратга олишга ҳаракат қилдик-ки, Бишкекиннинг – Бишкек эканлиги билинмаслигига ҳаракат қилдик. Чиройли кўчалар, чиройли декорациялар, чиройли квартиралар», - дейди Тойчубаев.
Муаллиф:Оксана Капишникова
Таржимон:Элёр Нематов