АҚШ виза бериш қоидасини кучайтирди — энди ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни кўрсатиш керак бўлади

569
Сурат: АҚШ элчилиги

АҚШнинг давлат департаменти 31-майдан бошлаб Америкага виза олиш учун янги қоидаларни киргизди. Энди виза маркази энг йирик ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни кўрсатишни талаб қилади, виза олишни истаганлар эса ижтимоий тармоқлардаги барча аккаунларини кўрсатиши керак бўлади.

«Виза топшираётганлардан қўшимча бу маълумотни тўплаш ўша ариза берувчиларни текшириш ва уларнинг ўзлигини тасдиқлаш жараёнини яхшилайди», — деб келтиради Давлат департаменти вакилининг сўзларини «РИА Новости».

Шу каби чоарларни киргизиш режаси ҳақида АҚШнинг давлат департаменти март ойидаёқ  билдирган. Янги қоидалар сайёҳлик, талабалик ёки ишчи визаларини олиш учун билдирув топширганларга тегишли бўлади.

Америка ҳукумати дипломатик виза олганларга бу қоидаларни тегишли қилмаган — уларга ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳақида маълумотларни бериш зарурияти йўқ. Янги қоидалар йилига виза олиш учун ҳужжатларни топшираётган таҳминан 14,7 млн кишига тегишли бўлади.

Мен ижтимоий тармоқларни қўлланмасамчи?  

Американинг hill.com нашри маълум қилишича, виза олишни истаганлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайман деб кўрсатса бўлади. Аммо, агар бу ёлғон экани аниқланча, у ҳолда у «жиддий миграция муаммоларига» дуч келади.

«Бу АҚШга киришни истаган чет эл фуқароларини синчиклаб текшириш учун жуда муҳим қадам. Ижтимоий тармоқлар террористик кайфиятлар ва фаоллик учун муҳим ер бўлиб қолиши мумкин. [Текширув] террористларга, жамоат ҳавфсизлигига ҳавф туғдирганларга ҳамда бошқа ҳавфли кишиларга иммиграция имтиёзларини олиб, АҚШ ҳудудига киритб кетишша имконият бермаслик учун ҳаётда жуда зарур қурол бўлиши мумкин», — деб келтиради Давлат департаменти амалдорининг сўзларинид hill.com.

Нашр мисол қатори Америка визасини 2015 йили олган Покистон фуқароси Ташфин Малик билан бўлган воқеани келтиради. У кейинчалик Сан-Бернардино шаҳрида бўлган оммавий қотилликда алоқадорлик бўйича айбдор деб топилган. Ўшанда 14 киши қурбон бўлган.

Кейинчалик Малик ўз ижтимоий тармоқларида террор фаолиятини қўлловчи пострларни эълон қилгани маълум бўлган. Аммо шунга қарамай у ўлкага кириш ҳуқуқини олгани учун АҚШ президенти Барака Обаманинг маъмурияти танқидга олинган. .

Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай чораларни самарали деб ҳисоблашмайди

Американинг фуқаровий эркинлиги иттифоқи билдиришича, янги қоидалар сўз эркинлигига «ҳавотирли» таъсир теккизади.

«Энд одамлар интернетга ёзганларини ҳукумат амалдорлари тўғри тушунармикин ёки нотўғри тушуниб олармикин деб ўйлана бошлайди», — деб келтиради «Рейтерс» ҳуқуқ ҳимоячиси Хина Шамсининг сўзларини.

Шуниндек, ташкилот АҚШ президенти Доналд Трампнинг маъмуриятида «террористик фаолият» деган атамани батафсил аниқлашмоқда деб ҳисоблайди — ҳуқуқ ҳимоячилари эса бу тартиб бузмаган муҳожирларга қарши қўлланиши мумкин дейишади.

«Ижтимоий тармоқлардан текширувда, миллий ҳавфсизликни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмасдан, визаларни беришдаги дискриминацион рад этиш ортидан мусулмонлар кўп бўлган ўлкалардаги иммигрантлар ва саёҳатчилар адолатсиз тазйиққа олинади деган чинакам ҳавф бор», — деб айтишган ҳуқуқ ҳимоячилари.

Америка визаларини олиш бўйича қоидаларни муркаблаштириш тартиби Доналд Трампнинг мамлакатга ноқонуний кириш миграциясига қарши кураш ўтказиш сиёсатининг ортидан бўлди.