Бишкекда антикоррупция митинги ўтмай қолди — фаол Карасартова президентга талаблар билан мурожаат қилди

489

Ҳуқуқ ҳимоячиси ва митинг ташкилотчиси Рита Карасартова 3-июнда билдиришича, режалаштирилаётган антикоррупция митингга Биринчи май туман суди тақиқлагани учун ўтмай қолди.

«Қонунга бош эгадиган фуқаролар қатори биз [митинг ҳақида] айтганмиў, аммо конституция бўйича бизда ўз фикримизни билдиришга, тинч йиғилиш ўтказишга ҳуқуқимиз бор эканини биламиз [...] биз йўл тўсиб олишимиз мумкин экан, аммо биз доимо қонуний митингларни ўтказиб келганмиз. Бизнинг бирорта ҳам митингда йўл тўсилмаган», — деб келтиради Карасартованинг сўзларини «АКИ пресс» нашри.

Ҳукумат тақиқ сабабини 13-16-июнда Бишкекда ўтувчи Шанхай хамкороик ташкилотининг (ШХТ) саммитига тайёргарлик кўриш билан тушунтирган.

Тақиққа қарамай Карасартова барибир Оқ уйнинг олдига келиб, йиғилган журналистларга президент Сооронбай Жээнбеков номига мурожаат учун имзо тўпланаётгани ҳақида билдирган.

Унинг мурожаатида бир неча талаблар бор. Масалан,  коррупцияга қарши курашиш хизматини (АКС) МҲДҚ қарамоғидан чиқариш. Карасартованинг фикрича, МҲДҚ — ёпиқ ташкилот, шу сабабдан у коррупцияга қарши кураша олмайди.

«Биз бугун коррупция ишлари бўйича бўлаётган суд проццесларига ошкораликни беришни талаб қилмоқдамиз, чунки “катта ишлар”, “шунча пуллар яширилган” деб айтишмоқда, аммо журналистларга тасвирга олишни тақиқлашмоқда, уларнинг видеокамералари бор эканини айтишмоқда. Бироқ уларни кўра олмаймиз, сиёсатчилар нима бўйича айбланаётганини халқ билиши керак», — деб билдирди Карасартова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси президентга мурожаатининг тўлиқ матнини ўзининг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган.

Антикоррупция митинги фаолларни «Азаттык»нинг Қирғизистондан 2011-2017 йиллари чиқариб кетилган 700 млн долларга Матраимовлар оиласи алоқадар бўлиши мумкин деган суриштирувига қилган реакцияси бўлди.

Суриштирув эълон қилингандан кейин премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев миллий банкка, финполго ва финразведкага журналистлар маълумотларини текширишни топширган. Депутат Искендер Матраимов эса оилас суриштирув муаллифларининг айбловларига  жавоб тайёрлаётганини билдирган.