Бош прокуратурадан «Клооп»га билдирилишича, Ўш вилоят болалар касалхонасининг биноси таъмирлашда пластик эшик ва электр маҳсулотларнинг қиймати 774 минг сомго қимматлатилган.
Ўш вилоят прокуратураси режали текширув давомида вилоят болалар касалхонасининг таъмирида давлатга моддий зиён келтирилганини аниқлади.
Прокуратуранинг маълумотига кўра, касалхона биносини таъмирлашда ҳамда электр маҳсулотларини сотиб олишга 2018 йилнинг августида тендер эълон қилинган. Уни қайсидир бир (назорат органидан компания исмини айтишгани йўқ) компания ютиб олиб, тендернинг умумий қийматини 16,7 млн сомга баҳолаган.
«Текширув натижасида ўрнатилган пластик экиш ва электр товарларнинг баҳоси 774 минг сомга ортирилгани аниқланган. Касалхона раҳбариятининг масъулиятсизлиги шундай актни қабул қилиб олганида. Мазкур маблағ кимлар томонидан ўзлаштириб олингани терговда билинади», — деб билдиришди Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан.
Вилоят прокуратураси мазкур фактни 2019 йилнинг 1-июнида «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки самарасиз сарфлаш» моддаси билан рўйхатга олиб, ишни судгача текширув учун вилоят ички ишлар бошқармасига ўтказиб берди.