Ўш шаҳрининг марказий майдонида ҳайит намози ўқилмайди

"Сулайман-Тоо" масжидидаги ҳайт намози. Сурат: Дастан Умотбай уулу / kloop.kg

Бу йил ҳайит намози Ўш шаҳридаги марказий майдонда эмас, шаҳардаги масжидларда ўқилади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасидан билдиришди.

Муфтиятнинг матбуот котиби Максат Атабаев Рамазон ҳайит намози Бишкекдагина эски майдонда ўқилишини, бошқа ҳудудларда эса масжидларда ўтишини «Клооп»га хабар қилди. У бундай қарорнинг ортида ҳеч қандай сабаб йўқ бўлганини айтади.

Рамазон ҳайити намози 5-июнда эрталабки соат 07:30да ўқилмоқчи.

Бунга қадар ҳайит намозлари Ўш ва Жалолобод шаҳарларининг марказий майдонларида ҳам ўқиб келинган.