Тадбиркорлар «Азаттык» суриштирувларидан кейин текширувлар бошланганидан шикоят қилишди

507

Бишкекнинг «Дордой», «Мадина» ҳамда «Кара-Суу» йирик бозорларининг вакиллари билдирилишича, савдогарларнинг фаолиятини давлат органлари текшира бошлашди, айрим банклар эса улар билан хамкорликдан умуман бош тортишмоқда.

Бу «Азаттык» Матраимовлар оиласининг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилишига алоқаси бўлиши мумкин деган суриштирувдан кейин бўлди.

«Барча банк пул ўтказмалари Миллий банк, финразведка тарафидан аниқлаб турилади ва улар пул ўтказмалардан бирор бир камчиликларни топгани йўқ. ОАВ буларнинг барини текширмасдан чиқармоқда», — деди юрист Муса Бейшенов.

Унинг айтишича, Хитойдаги тадбиркорлар Қирғизистонга товар жўнатишни тўхтатишган, чунки улар пулларни оломай қолишда чўчишмоқда. Бейшенов бунинг оқибатида қирғизистонликларнинг аксарияти ишсиз қолиш хавфига дучор бўлишаётганини айтмоқда.

«Бюджетга миллардлаган сомлар тушмайди. “Азаттык”нинг суриштирувида барча тадбиркорларни аралаштириб юборишган ва бари жабр кўришмоқда», — деб айтди Бейшенов.

Тадбиркорлар журналистларнинг «фейк» маълумотлари ўлканинг имиджига зарар тегизмоқда деб ҳисоблашади.

«Банклардан бирисининг вакили менга яширин турда улар пул ўтказувчилар атрофидаги жанжан ортидан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни ўйлашмоқда деб билдирди. Шу билан бирга юзлаган бошқа тадбиркорлар азоб тортмоқда», — деди «Мадина» бозорининг директори Эрик Умарбаев.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг (ИЖҚДХ) раиси Бакир Таиров 30-майда муассаса «Азаттык»нинг суриштирувида йиғилган маълумотларни текшираётганини хабар қилган.

Таировнинг айтишича, Қирғизистон тадбиркорларининг импорт учун пуллари «Дордой», «Кара-Суу» ҳамда «Мадина» бозорларидан чиқарилиши мумкин бўлган.

«Савдогарлар ҳар ойда 3 миллион доллардан ўтказиб туришади. Бизда бундай материаллар бор эди ва биз уларни текшираётган эдик.  15-20дан тадбиркорлар тўпланиб, пулларни чет ўлкага ўтказишади», — деб айтган Таиров парламентда.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев бу суриштирув бўйича текширув ўтказишни топширган, аммо финпол Божхона хизматининг етакчи ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини тўрт ойдан ортиқ вақтдан бери текширмоқда.

2016 йили «Азаттык»нинг журналистлари Матраимовнинг яқин қариндошларига тегишли қимматбаҳо кўчмас мулкларни топишган, аммо ўша вақтда унинг бир йиллик даромади 8500 минг долларни тузиб турган.