АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ўзининг фейсбугида бутун дунёнинг ёш сиёсатчилари билан учрашуви ҳақида айтиб берди.
«Ақллироқ ва кучли ҳукумат учун янги технологияларни қўлланиш ҳамда имкониятларни ошириш мақсадида янги авлод Қирғизистондан Аргентинагача бошқарув ҳукуматини қўлига олаётганини кўрмоқдамиз. Баримиз учун яхши дунё яратувчи бу каби нарсалар завқлантиради», — деб айтилади Обаманинг билдирувида.
«Очиқ ҳукумат»нинг фаолиятига бағишланган форум Оттава шаҳрида 31-майда бўлиб ўтди. Обама билан учрашувга Қирғизистондан парламентнинг вице-спикери Аида Касималиева борган.
Касималиева АҚШнинг собиқ президентини «инсонлар исмларини дарров ёдлаб ололган» «тарихий инсон» қатори тасвирлади.